Лука Чермель: “Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз”
		
		07 sep 2022 13:20
        News	
	 
				 
				Лука Чермель: “Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз”
"Авваламбор, барча ўзбекистонлик мухлисларни ушбу муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. "Истерн" тезкор ва қийин рақиб бўлишини аввалдан билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Ўйин давомида мақсад сари бирлашиб, ҳаракат қилдик. Натижада, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Босқичма-босқич мақсад сари боряпмиз. Финалга қадар яна битта учрашув турибди. Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. 
Чиндан ҳам эртароқ гол уришимиз мумкин эди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бироз шошилдик ҳам. Бироқ барибир муҳим бўлган голни уриб, ғалаба қозондик. Муҳими, шу.

Биз рақиб танламаймиз. Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Асосийси, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз, биз режамизга содиқ қоламиз. Барча рақибларимизни жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз ва шунга монанд тайёргарлик кўрамиз", – деди жиззахликлар ҳимоячиси.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments