Лука Чермель: "Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутмоқда"
25 aug 2022 15:19
News
Лука Чермель: "Бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутмоқда"
- "Машъал"га қарши баҳсдан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Ўйин жуда қийин кечди. Чунки биз 120 дақиқа ўйнадик. Баҳс бошида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, шундан сўнг хатоларимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбордик. Айтайлик, жамоамиз баҳс тақдирини анча олдинроқ ҳал қилиб олсак бўларди. "Машъал" тезкор қарши ҳужумлар билан хавфли ҳаракат қилди. Умуман олгандв рақиб ҳам яхши жамоа, барча йигитларда имконият бўлиши билан ҳужумга ўтишди.
- Кубокнинг кейинги босқичида кимга қарши майдонга тушишни истардингиз?
- Биз рақиб танламаймиз. Чунки биз қолган жамоалар билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳаммаси ижобий натижа кўрсатиш учун майдонга тушади.
- Жамоанинг Ўзбекистон кубогида қандай мақсади бор?
- Биласизми, бизнинг жамоа ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўйган. Жумладан, кубокда ҳам мақсадимиз чемпионлик ҳисобланади. Аммо жамоамиз ОФК кубогида ҳам ғолибликни ният қилганмиз. Олдимизда 3 ҳафта ичида 7та муҳим баҳс бор. Қисқа вақт оралиғилида барқарор футбол кўрсатиш қийин, лекин биз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.
Comments