Latest news

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  5 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Луисма Эрнандес: "Тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди" News

Луисма Эрнандес: "Тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" (0:0) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа ҳам ўйин назоратини қўлга олишга уринди. Етарлича имкониятларга эга бўлдик. 3 очко олишимиз мумкин эди, бироқ тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди. 

Футболчиларимизнинг ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман. Бугунги баҳсдан кейин 3-4 кун дам оламиз. Ўйлайманки, бу фойда келтиради. 

- Биринчи таймда фаоллиги билан ажралиб турган Аброр Тошқўзиевнинг кутилмаганда иккинчи таймда алмаштирилганини нима билан изоҳлайсиз?

- Аброр Тошқўзиев жароҳат олгани учун алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Бектемир Абдуманнонов икки ўйиндан буён фаол ўйин кўрсатмоқда ва чарчаб улгурмасдан, захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Чарчаган-чарчамаганини қаердан биляпсизлар? Умуман олганда, Бектемир ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Уни ўзгартиришга қарор қилдик, бор гап шу.

- Олдинда "Металлург"ни кетма-кет 3 та кучли жамоага қарши ўйинлар кутиб турибди – булар "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум". Жароҳат олган футболчилар унгача жароҳатдан қутулишадими?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, бугунги ўйиндан кейинги дам олиш кунлари кўп ўйинчиларимизга фойда келтиради. 

Жароҳатланганлар секин-аста сафга қайтмоқда. Жумладан, Беҳруз Шодмонов ҳам тез орада сафга қайтади. 

Ўйлашимча, август ойида жуда яхши иштирок этиб, 7 очко ишладик ва турнир жадвалида яхши поғонани эгаллаб турибмиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика