Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  40 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  635 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  29 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Луисма Эрнандес: "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас" News

Луисма Эрнандес: "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Металлург" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши учрашув, тенг курашлар остида кечган ўйин гувоҳига айландик. Мезбонлар ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалабага эришишди.

- Рақиб "Сўғдиёна" учун алоҳида тактик услуб тайёрлаганмидингиз?

- Ҳа, биз рақибни алоҳида ўрганиб чиққандик. Биринчи бўлимда уларда битта вазият бўлганди, унумли фойдаланиб кетишди. Иккинчи бўлимда ўз услубимизни ўзгартирган холда ҳужумкорликка эътибор қаратгандик, қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.

- Қўл остингиздаги таркибни мавсум давомида сақлаб қоласизми ёки давралар оралиғида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Ҳозирча бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Сўзим охирида шуни қўшимча қилмоқчи эдим, "Сўғдиёна" шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдами шарт эмас.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика