Latest news

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ" News

Луисма Эрнандес: "Клуб сиёсатида легионер футболчини жамоага олиб келиш режаси йўқ"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Вазиятлар кўп бўлган бўлса ҳам, якун дуранг натижа билан тугади.

- Испаниялик мураббийлар рақибни синчиклаб ўрганиб чиқадими? Бугун "Металлург" 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам мезбонларга бўш худуд қолдирмади. Рақибни қай даражада ўргандингиз ва кимдан хавф кутгандингиз?

- Ҳар қандай мураббий рақибни ўрганади. Биз ҳам “Бунёдкор"нинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Ҳужумкор жамоа, биз ўйин услубимизни шунга мослаб ташкил қилдик. 

- Жамоада ҳақиқий испанча футболни қачон кўришимиз мумкин? Бу жараён қийин кечаётгандек таасурот уйғотмоқда...

- Ўтган турда "Қизилқум" билан ўйнадик, шу баҳсни кўриб чиқишингизни тавсия қиламан. Бугун майдонда 10 киши бўлиб қолдик, шунга қарамай вазиятлар ярата олдик. Футболда фақат чиройли ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Вазиятлардан фойдаланишни ҳам билиш керак. Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди, иккинчи бўлим бошидаёқ бир футболчимиз четлатилди. Бир вазиятда пенальти бўлгандек кўринди, аммо бу холат кўриб чиқилмади. Бугун ғалаба учун иштиёқ билан ўйнадик.

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Бир вазиятда уларга жиддий эътироз билдирдингиз?

- Умуман олганда яхши ҳакамлик бўлди. Ўйин шиддатли кечгани сабаб ҳар бир вазиятга эътибор қаратишларини истадим. Бир вазиятни инобатга олмаса қолган барча холатда ҳакамлар ўз ишларини яхши бажаришди. Ҳар бир ҳаракатларим ҳакамларга нисбатан ҳурмат юзасидан амалга оширилди. Ўйин якунида уларга қўл бериб миннатдорчилик билдирдим.

- "Металлург"га давралар оралиғида испаниялик футболчини олиб келиб жамоа ўйинини кучайтириш режада борми?

- Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. Жароҳатлар сабаб ўйинимиз озгина пасайди. Масалан тажрибали футболчи Фозил Мусаев жароҳат туфайли сафдан чиқди. Улар сафимизга тез орада қайтишади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика