Latest news

17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  0 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   2 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  10 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0

Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа" News

Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа"

Coca Cola Суперлигасиннг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Луисма Эрнандес фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо"ни ҳам табриклайман, чунки улар ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишга интилишди. Баъзи қулай вазиятларда тўп йўқотдик, лекин тўпсиз вазиятларда ҳам яхши харакат қилиб, ниҳоят, ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун рақиб жамоани табриклайман. Самарқанд — ўзгача шаҳар. Мен хорижлик бўлишимга қарамай, бу шаҳарни ёқтираман. Қолаверса, мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фикримча, "Динамо" ҳар доим Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа саналади.

– Абдуманнонов учрашувдаги ягона голни урганига қарамай, уни майдондан эрта олиб ташлаганингизни сабаби нимада?

– Бектемирни алмаштирганимга сабаб, ўйин шиддатли кетаётганди, мен уни келгуси баҳсларга асрашга қарор қилдим. Захирада ҳам яхши ўйинчилар бор эди, уларга имконият бердик.

– Суперлигада қолиш масаласи деярли ҳал қилинди. Кейинги ўйинларда захира ўйинчиларига имкон берилиб, янги тактик схемалар синовдан ўтказиладими ёки ҳозирги куч билан охиригача иштирок этасизларми?

– Бугунги ғалаба бизга бироз хотиржамлик берди. Келгуси ўйинларда ротация қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга ва яна бир нафар махсус инсонга бағишлайман.

– "Динамо"нинг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйинларини таққослай оласизми?

– "Динамо" максимал меҳнат қиладиган жамоалардан бири. Охирги вақтларда ўйинларининг ўхшамаслиги, жамоа мағлубиятларига сабаб бўлмоқда. Жамоанинг келгуси ўйинларида омад тилайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика