Latest news

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  17 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Луисма Эрнандес: "Бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди" News

Луисма Эрнандес: "Бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳафта давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Аммо, шунча ҳаракат қилишимизга қарамасдан бугунги учрашувда мағлубиятга учрадик. Вазиятлар яратдик, фақат уларнинг биттасидан фойдалана олдик. "Бунёдкор" эса ўз вазиятларининг иккитасини голга айлантира олди ва якунда ғалабага эришди. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугунги ўйин асосан Бектемир Абдуманнонов орқали ташкил этилди. Бу айнан "Бунёдкор" учун танланган услубмиди?

- Албатта Бектемир ўйиндан-ўйинга ўз маҳоратини ошириб бораяпти. Шу сабабдан биз унинг қанотидан ҳужумлар ташкил этдик. Аммо, у ўз имкониятларини голга айлантира олмади. Бу холатдан биз тушкунликка тушмаймиз. Навбатдаги ўйинларга янада яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Жамоа етакчилари Забиҳилло Ўринбоев ва Дамир Темировлар бугун ўйнамади. Уларни навбатдаги учрашувларда майдонда кўрамизми?

- Забиҳилло сариқ карточкалар сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Дамир Темиров тикланиш жараёнида. Унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамаяпмиз. У жамоамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири. Қачон тайёр бўлса майдонга туширамиз.

Бу футбол, меҳнатимизга қарамасдан мағлуб бўлдик. Айтиб ўтганимдек, бу мағлубият бизни тушкунликка туширмайди. Аксинча навбатдаги учрашувларда янада яхшироқ тайёргарлик кўриб ғалабаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика