Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда" News

Луисма Эрнандес: "Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

-  Ўйин етарли даражада қийин бўлди дейиш мумкин. Учрашувнинг биринчи таймида ташаббус тўлиқ “Металлург” жамоаси томонида эди. Иккинчи тайм бошида эса жароҳат боис дарвозабонимизни алмаштирдик. Шунинг боис гол ўтказиб юбордик. Лекин биз учрашувнинг сўнгги сонияларигача ўзимизнинг футболимизни намойиш этдик: сифатли комбинациялар, сифатли тўп узатишлар ва сифатли гол... Бугунги учрашув нафақат биз учун, балки шаҳримиз учун ҳам жуда масъулиятли учрашув эди. Ўйлашимча зиммамиздаги вазифани биз қониқарли тарзда бажардик. “Динамо” жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиригача курашди, чиройли футбол намойиш этди.

-  Жамоанинг сўнгги учрашувлардаги қаҳрамони Дамир Темиров тўғрисида тўхталсангиз...

-  Ёш, шунинг баробарида тажрибали ўйинчиларимиздан бири. Ўзининг энг ижобий хислатларини намойиш этиб келаяпти. Фикримча, у Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири.

-  “Динамо” сўнгги учта ўйинни сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар эвазига бой беряпти. Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибни қанчалик ўргангандингиз, шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратганмидингиз?

-  “Динамо”нинг ўзига хос ўйини мавжуд. Жуда ихчам, ишончли ўйнайдиган жамоалардан. Жамоаларнинг куч ва имкониятларини вақт кўрсатади. Айни пайтда Суперлига жамоаларининг кучлари шу даражада тенгки, ўйин давомидаги майда деталлар, кичик хатолар ҳам уларнинг ўрни ва мавқеига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

-  “Металлург” ҳозирча уй учрашувларида мағлубиятга учрамади, сири нимада?

-  Қаттиқ меҳнат қилаяпмиз, сири шу. Айни пайтда жамоамизнинг жуда кўп ўйинчилари жароҳатдан энди фориғ бўлишди: Фозил Мусаев, Иброҳим Ибрагимов, Зоҳид Абдуллаев... Шунга қарамасдан биз кийиниш хонасида ҳам кўп такрорлаймиз, футбол – жамоавий ўйин. Битта футболчига боғланиб қолмаслигимиз керак. Мени хурсанд қиладиган жиҳати бизда жуда аҳил жамоа бор. Раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача, Бекобод аҳли ҳам жамоамизнинг бир бўлагига айланган.

-  “Металлург”нинг ғалабаси металлурглар кунини нишонлаган Бекобод аҳлига ажойиб совға бўлди, табриклаймиз.

-  Якшанба кунги тадбирда ўзим ҳам қатнашдим. Тепада ўтириб жудаям чиройли байрамнинг шоҳиди бўлдим. Бугун эса пастда, ўриндиқда ўтириб, шаҳримиз аҳли, мухлисларимиз учун байрам кайфиятини давом эттиришлари йўлида жиддий изландик, тер тўкдик. Энди ғалабадан кейин – байрам байрамга улангандан кейин тин олсак, роҳатлансак арзийди. Металлургчиларни яна бир бор жамоамиз номидан касб байрамлари билан табриклайман. Ўз навбатида кечаги байрамдан кейин қисқа фурсатда майдонни сифатли тайёрлаб берган стадион маъмуриятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика