Latest news

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  2 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  3 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  5 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

Луиш Фигу: «Реал»га совринлар ва обрў учун ўтгандим» News

Луиш Фигу: «Реал»га совринлар ва обрў учун ўтгандим»

«Барселона» ва «Реал» афсонаси Луиш Фигу AS нашри учун берган навбатдаги интервьюсида ҳам эски мавзуга тўхталишдан ўзини тийиб туролмади.

Яъни «буюк сотқин» мақомини олишига сабаб бўлган ўша машҳур трансферни эслаб, Каталония клубидан нима учун кетганини яна бир марта изоҳлашига тўғри келди. Португалия футболи фахри шунинг баробарида «Спортинг»да фаолияти қандай бошланганини хотирлади ва Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Айтингчи, «Спортинг»да ўтган дамлар айнан нимаси билан ёдингизда қолган?


- Эҳ, менда бу клубга боғлиқ фақат ижобий хотиралар бор. «Спортинг»да 19 ёшимда ўйнай бошлаган ва 22 ёшгача Бобби Робсон ва Карлуш Кейрушдан кўп нарсаларни ўрганганман. Маълум вақт Франк Райкаард билан бирга тўп суриш ҳам насиб этганди. Клубда доимо ёш иқтидорларга ўзгача меҳрибонлик кўрсатишарди. «Спортинг» шу масалада «Аякс»га ўхшаб кетади, лекин футбол фалсафаси бошқачароқ, барибир.  Жамоадан ажойиб истеъдодларнинг етишиб чиқиши бежиз эмас. Ўша даврда Паулу Футре бош юлдуз саналарди, мендан кейин эса Симау, Криштиану ва Нани каби йигитлар чиқишди.

- Роналду ҳақида сўз очилган экан, унга алоҳида тўхталиб ўтсангиз...


- Криштианунинг ҳаракатлари менга жуда ёқади, унинг учун доимо хурсандман. Қаранг, Роналду йилдан-йилга кучлироқ ўйнамоқда. Оддий айтганда, бу йигит футбол тарихини ёзиш билан банд.

- Роналду ва Эйсебиони ўзаро таққослаш мумкинми?


-  Эйсебионинг ўйинларини бевосита томоша қилган эмасман. Лекин португал футболида тутган ўрни ва менга доимо яхши муносабатда бўлиб, ҳар дам тўғри ва керакли маслаҳатлар беришга тайёр турганини инобатга олиб, айнан уни биринчи ўринга қўяман. Зеро, мен учун муҳими - бу ҳурмат. Ўз ўрнида, алоҳида таъкидлашим жоиз, иккиси ҳам футбол учун тарихий шахс ҳисобланади.

- «Спортинг»дан «Барселона»га ўтган эдингиз. Хўш, «Барса»ни қандай эслайсиз?


- Каталонияликлар билан хайрлашувимиз хунук чиққанига қарамай, жамоа ҳақида ҳеч қачон ёмон гап айтган эмасман. Ахир унинг бағрида фаолиятимнинг сеҳрли қисмини ўтказдим. Шубҳа йўқ, айнан «Барселона»да футболчи сифатида катта ўсишга эришдим. Хуллас, ўша 5 йилни хурсандчилик билан эсга оламан. Нимадандир афсусланишимга ҳожат йўқ. Каталонияликлар чинакам профессионалга айланишимга сезиларли ёрдам беришди - орзум ҳам шу эди. Қисқаси, «Барса» ҳақида фақат ижобий фикр билдиришим мумкин. Хусусан, Йохан Кройфф билан йўлларимиз кесишгани - бу омадим чопгани.

- Гвардиола ўша Кройффга ўхшайдими?

- Ҳар иккиси ўз йўлида мутлақ собитқадам. Пеп ҳаттоки, футболчилик фаолиятида ҳам бутун жамоани бошқаришга мойил эди ва ғалабадан бошқасини тан олмасди.

- Эски мавзу - «Реал» сафига қўшилиш қарорингизнинг бош моҳияти нима эди?


- Бу тарих, албатта, лекин мен учун умумэътироф муҳим аҳамият касб этарди. Оддий айтганда, «Мадрид» сафига совринлар ютиш ва обрў орттириш илинжида қўшилгандим. Тан оламан, молиявий шартлар ҳам сезиларли даражада яхши бўлганди.

- Тан олинган мураббий - Висенте дель Боске билан тезда тил топишгансиз...


- Ўша вақт «Реал»ни айнан дель Боске бошқаргани ҳам омадим юришганидан далолат. У барчасини мўъжизавий тарзда назорат қиларди, ҳар қандай вазиятни устамонлик билан ҳал этарди. Ҳа, ўртамизда илиқ муносабатлар шаклланганди. Висенте - ажойиб инсон ва энг муҳими, «Мадрид»га идеал даражада мос тушган. Чунки клубдаги ишларни «а»дан «я»гача яхши биларди .

- «Галактикос» футболчилари бир-бирларига ҳасад қилишмасмиди?


- Йўқ, жамоада ҳасадга ўрин йўқ эди. Акс ҳолда, бунчалик яхши ўйнай олмасдик. Мен айниқса, Рауль ва Морьентес билан яхши чиқишардим. Улар ҳақиқий бриллиант. Ёки Йеррони олайлик. Мен мудом унга бақирардим, негаки, тўп узатишни пайсалга соларди...

- Флорентино Переснинг ишлари қайси пайт орқага кетган?


- Биз мавсумолди тайёргарлик жараёнини хорижда олиб борсак, Флорентино футболнинг тижорат қисмига кўпроқ эътибор қаратарди. Ҳозирда ҳамма шундай йўл тутади, аммо ўша пайт бундай ёндашув жамоамизга ёрдам бермаганди.

- Зиданнинг мураббийлик фаолиятидан ҳайратланаётгандирсиз...


- Ҳа, Зизу ҳозирнинг ўзида катта ишларни амалга ошириб улгурди. Ахир жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб, у билан ЧЛда ғолиб чиқиш осон эмас. Хуллас, Зайниддин ўз зиммасидаги вазифаларни аъло даражада бажарди.

- Мадрид жамоасидан кетиш чоғи норози бўлганингиз ростми?


- Барчаси ўтмишда қолди, лекин тан олишим керак, «Реал» билан бошқача хайрлашишни истагандим. Жамоадан нега кетганимни яхши биламан - ўйнамаётгандим. Ўз навбатида, нега ўйнамаганим сабаби ҳам аён. Аслида шунчаки, захира ўриндиғида ўтириб ҳам маошимни олаверишим мумкин эди. Бироқ майдонга тушиб, ҳали юқори савияда ўйнай олишимни исботлашни истардим. Умуман, мен «галактикос»га биринчи бўлиб қўшилгандим ва ҳаммадан аввал кетганим мантиқан тўғридир балки. Бу тақдир...

Football.ua - А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика