Latest news

01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  42 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  17 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Луис Суарес рақибларини бошқа тишламасликка ваъда берди News

Луис Суарес рақибларини бошқа тишламасликка ваъда берди

Италиялик рақибини тишлаб олган футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес қилган иши учун узр сўради.
Twitter’даги микроблогида маълум қилишича, Суарес бўлган воқеадан «қаттиқ афсусда».

«Бир неча кун давомида уйда оилам билан бўлганимдан сўнг, менда ўз хотиржамлигимни тиклаш ва 2014 йилнинг 24 июнь куни, Италия – Уругвай ўйини вақтида содир бўлган воқеани чуқур ўйлаб кўриш имкони бўлди», – деб ёзади футболчи.

«Мен бўлган воқеадан қаттиқ афсусдаман. Мен Жоржо Кьеллинидан ва бутун футбол ҳамжамиятидан узр сўрайман. Бундай воқеа бошқа такрорланмаслигига сўз бераман», – дейди Суарес.

Бразилиядаги ЖЧ-2014 вақтида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун, ФИФА Суаресни тўрт ойга футболдан четлатди. Ҳужумчи бу вақт давомида футбол ўйнаши ва стадионларга ташриф буюриши мумкин эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика