Луис Суарес Коутиньо ва Жеррарднинг ёнига қайтиши мумкин
11 mar 2022 21:31
News
Луис Суарес Коутиньо ва Жеррарднинг ёнига қайтиши мумкин
"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.
35 ёшли форварднинг Мадрид клуби билан шартномаси ёзда якунланади, шундан сўнг у эркин агентга айланади.
Футболчига бошқа клублар қатори Филиппе Коутиньо тўп сурадиган "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жамоани бир пайтлар Суарес ва Коутиньо билан бирга "Ливерпул"да тўп тепган Стивен Жеррард бошқаради.
Уругвайлик футболчига "Аякс", МЛС ва Бразилия клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Олдинроқ ҳужумчига "Интер" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Суарес жорий мавсум Ла Лигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : twitter.com/NicoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments