Latest news

08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  2 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  4 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  1 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида News

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида

Ўтган аср ўрталарида "кўҳна қитъа" биринчилигининг регламенти мутлақо ўзгача эди.

Унга кўра, мусобақада иштирок этиш мақсадини билдирган жамоалар орасида саралаш босқичи ўтказилар, якунда сараланган 4 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл оларди. Мазкур 4 жамоадан бири мезбон сифатида тайинланган ва ўша мамлакат турнирнинг ташкилий ишлари билан шуғулланган. Мусобақанинг якуний босқичи 4 учрашувдан иборат бўларди: 2та ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финал.

1964 йилги Европа чемпионатининг финал босиқичига ҳам 4та жамоа йўл олди: Испания, Венгрия, СССР ва Дания. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 29та терма жамоа ариза топширганди. (Бу борада олдинги мусобақага нисбатан анча ўсишга эришилган. Евро-1960га иштирок этиш ниятини 17 жамоа билдирганди.) Турнир мезбони сифатида Испания танланди, ўйинлар 2 шаҳарда (Каталония ва Мадрид) 1964 йилнинг 17-21 июнь кунлари ўтказилишига келишиб олинди.

Бевосита турнирга тўхталсак, ярим финалда венгерларни қийинчилик билан енгган мезбон Испания финалга чиқди. Якуний баҳсда испанларга Данияни маҳв этган собиқ совет иттифоқи вакиллари рақиблик қиладиган бўлди.

3-ўрин учун баҳсда Венгрия Даниядан устун келди ва ҳамма финални интиқлик билан кута бошлади. Ўшанда финал ўйинини қайси стадионда ўтказиш масаласи анча мунозараларга сабаб бўлган экан. Якунда 90 минг кишилик "Ноу Камп" эсмас, 110 минг томошабинга мўлжалланган  "Сантьяго Бернабеу" танланади.

Мезбонларга томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши куч бағишласа, СССР мусобақанинг амалдаги чемпиони эди ва бу унвонни ўзида сақлаб қолиш учун ҳаракат қиларди.

Испания – СССР 2:1

Голлар: Переда, 6, Марселино, 84 – Хусаинов 8


Испания: Ирибар – Ривилья, Оливелья, Кальеха – Соко, Фусте – Переда, Суарес, Амансио, Марселино, Лапетра

СССР: Яшин – Аничкин, Шустиков, Шестернев, Мудрик – Воронин, Корнеев, Численко, Хусаинов – Иванов, Понедельник

Мадриддаги 79 минг томошабин гувоҳлигида ўтказилган баҳсда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. Ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган узатмадан кейин СССР ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўяди ва 6-дақиқада Переда тўп киритади. Испанларнинг голдан кейинги қувончи узоққа бормади. Чунки орадан 2 дақиқа ўтгач татаристонлик чап қанот ҳужумчиси Галимзян Хусаинов мувозанатни тиклади. Голдан кейин СССР кескинликни оширди. Испанлар эса кейинги ҳужумларини ярим ҳимоячи Луис Суарес орқали ташкиллаштиришга ҳаракат қиларди. Шундай ҳужумлардан бири 84-дақиқада самара берди, Марселино ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1. Шу тариқа Испания Европа чемпионига айланганди.

Ўша голларни қуйидаги видеотасвирда кўришингиз мумкин.


Мазкур мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида Испания терма жамоаси ўйинини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган Луис Суарес тақдирланади. Маълумот учун, Суарес ўша пайтда Миланнинг "Интер" клуби шарафини ҳимоя қиларди. У 1954-61 йилларда "Барселона"да ҳам ўйнаган ва 1960 йилда "Олтин тўп"га муносиб кўрилган.

Яна шуни таъкидлаш керакки, финалда гол урган Галимзян Хусаинов 1980-1982 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи венгриялик Иштван Секечнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

Фахриддин Рўзиев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика