Latest news

15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  18 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  4 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8

Луис Энрике ЖЧ-2022да Германия билан бир гуруҳдан ўрин олганига муносабат билдирди News

Луис Энрике ЖЧ-2022да Германия билан бир гуруҳдан ўрин олганига муносабат билдирди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022 қуръаси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Испанлар E гуруҳида Германия, Япония ва Коста-Рика - Янги Зеландия ўйини ғолибига қарши ўйнайдилар. 

"Биз ушбу жаҳон чемпионатини забт этмоқчимиз. Бу ўртоқлик ўйини бўладими, Европа ёки жаҳон чемпионати бўладими, ўйин услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз. 

Бизда аниқ услуб бор ва биз билан рақобатлашиш қийин. Ҳар қандай жамоа балки бизни мағлуб этиши мумкин, аммо биз ҳам барча рақибларни юта оламиз. 

Ушбу қийин қуръа якунда балки энг осонига айланар. Жамоалар у ерга қандай ҳолатда боришларини хеч ким билмайди. Сюрпризлар ҳам бўлиши мумкин. 

Иккинчи саватчада Германия энг кучли рақиб эди. Кучли жамоа. Топ-мураббий келганидан кейин улар янада кучайишди. Аммо биз бошқача кучмиз, жаҳонда еттинчимиз ва жаҳонни забт этмоқчимиз. 

Осон ўйинлар бўлмайди. Биз Японияни жуда яхши биламиз - қийин бўлади", - деди Энрике. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика