Луис Энрике: "Барчаси хато билан бошланганди"
26 oct 2023 09:07
News
Луис Энрике: "Барчаси хато билан бошланганди"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ доирасида "Милан"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жудаям хурсандман. Барчаси хато билан бошланганди. Дастлабки 20-25 дақиқада ишонч етишмади. Килианнинг голи бизни хотиржам қилди. Рақибдан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман.
Бундай даражадаги ўйинда бутун баҳс давомида устунлик қилиш қийин. Ҳимояда қийналмадик, лекин аниқ ҳаракат ҳам қила олмадик. Шунинг учун рақиб томондан кўра, ўз томонимизда кўпроқ вақт ўтказдик.
Усманнинг голини ҳисобга олишмаганидан афсусдаман. Аммо шундан кейин ҳам жамоа вазиятлар яратишда давом этди. Якунда бу катта ғалаба бўлди", - деди Энрике.
ПСЖ айни пайтда 6 очко тўплаб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Милан эса 2 очко билан гуруҳда сўнгги поғонадан жой олган.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
03:05
ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди 6
13:37
Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр 8
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments