Луи ван Гал: "МЮда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга оширолмаганимдан афсусдаман"
24 may 2016 01:55
News
Луи ван Гал: "МЮда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга оширолмаганимдан афсусдаман"
- Мен учун "Манчестер Юнайтед"дек жамоани бошқариш катта фахр бўлди. Бу ерда икки йил ишлаб ўзимнинг азалдаги истагимни руёбга чиқардим. Мен жамоага Англия кубогини олиб берганимдан фахрланаман. Мураббийлик фаолиятим давомида 20 та совринни қўлга киритишга эришганман. Аммо Англия кубоги улар ичида ўзгача бўлиб қолади. Манчестерда 3 йиллик режамни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга бўлмаганимдан афсусдаман. Лекин ишонтириб айтаманки, жамоа келажаги учун амалга оширган ишларим энди мевасини бера бошлайди. "Манчестер Юнайтед" яқин орада муваффақиятга эришади. Чунки жамоа узагини ташкил этганман.
Германия, Испания, Голландияда ишлаганимда ҳар доим Англияда ҳам фаолият юритиб, бу ернинг маданияти билан ҳам танишишни хоҳлардим. Бу нарсага эришдим. Таассуротлар ажойиб. Қўл остимдаги барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Уларга келаси мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламан. Бу футболчилар билан ишлаш ёқимли бўлди. Яна бир ёқимли томони шундаки, бир қатор ёш истеъдодларга ўйнаш имкониятини тақдим этдим. Ёшлар эса ўзларини яхши тарафлама кўрсата олишди. "Манчестер Юнайтед"даги ёшларнинг кейинги фаолиятларини ҳам кузатиб бораман.
"Манчестер Юнайтед" клуби хўжайинларига менга билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. "Юнайтед" мухлисларига алоҳида ташаккурларим бор. Улар шубҳасиз жаҳондаги энг яхши ишқибозлар.
Comments