Latest news

11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  0 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  17

Луи ван Гал. Биринчи кун News

Луи ван Гал. Биринчи кун

Луи ван Галнинг бутун дунё қаршисида “Юнайтед” мураббийи сифатида таништирилиши – ростдан ҳам шов-шувли воқеа.
#LVG хештеги трендлар сафига қўшилди. У нима деди? Қандай кийимда эди? Ўзини қандай тутди? Келинг бунинг барчасини кетма-кетлик билан эслаймиз.

Луи ван Гал. Расман! Биринчи кун. Бошладик!

Бу тонг ижод билан бошланди. Иқтидорли поп-арт рассом – Энди Уэрол, 25000 та гул билан ва Willian Hill ёрдамида Манчестер паркининг марказида Ван Галнинг суратини яратишди.



“Бўлиш ва эришасан” – Луининг шиори. Нега? Ҳаммаси оддий: Луи ван Гал “Манчестер Юнайтед” билан музокаралар пайти “Muscles for Muscles” ташкилотига миллион доллар ўтказиб беришни сўраган. Ван Гал агент хизматларидан фойдаланмайди, аммо голландиялик мураббий ўша шартнома билан ҳаммаси ҳаққоний бўлишини хоҳлади.  

Бу тенглаштиришларсиз бўлмади. Доимо журналистлар солиштиришни ёқтиришган: ким кўп тилни билади, кимда ютуқлар кўп ва бошқалар.



Ҳаёт тарзи, дилдан суҳбатлар, дўстлар давраси – Англия пивосисиз бўлмайди. Луи, журналистлар айтгандек, трендни билади.


.
Кун ҳазили: Луи ван гал Фил Жонс билан учрашди.



Луи футболчи сифатида. Бу суратда нима бўлаётганини ўйлашни ҳам хоҳламайман. Ҳудди бегона киши қалбингизга назар ташлаётгандек!


 
Ҳаммаси тайёр. Зал кутмоқда.


 
Матбуот-анжуманидан суҳбатлар.

Бобби Чарльтон ҳақида:
“Сэр Бобби Чарльтонга миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу ерга келиб, у билан учрашиш мен учун шараф. У “Юнайтед” ва Англия футболига жуда керакли инсон. У билан матбуот-анжуманида иштирок этаётганимдан фаҳрланаман”.


 
Кутилган нарсалар:
“Бу дунёдаги энг катта клуб. Клуб яна ютуқларга эришиши учун, мен бор кучимни ишга соламан. Буни қайтадан амалга ошира олишимни исботлай оламан. Бутун дунё “Юнайтед” ҳақида билади. Мен Бразилиядалигимда, ҳамма клуб ҳақида гапирар эди. Ҳамма мендан нимадир кутяпти”

Ҳозирги таркиб ҳақида:
“Менда доим бир шиор: Менга тегишли бўлган барча футболчиларимни кўрсатинг. Сўзсиз, мен ким қандай ўйнашини биламан. Аммо улар билан машғулот ўтказмай туриб, футболчилар билан яқиндан таниша олмайман. Барчасини кўриб чиқиш учун менга 3-4 ҳафта керак. Уларнинг даражасини кўраман ва шундан кейингина, футболчи сотиб олиш керакми, йўқми айтаман. Бу мавсумда Шоу ва Эррерага ишоняпман”.


 
Жамоа сардори ҳақида:
“Ҳаммасини тез ҳал қилиш шарт эмас. Вақт бор. Сардор – жамоанинг жуда муҳим қисми”.

Сэр Алекс Фергюсон ҳақида:
“Сэр Алекс шахсан қўнғироқ қилиб, мени табриклади. Биз бир-биримизни биламиз. Албатта у билан бир финжон чой ичамиз, йўқ, яхшиси бир бокал вино”.

Руни ҳақида:
“Мен бутун фаолиятим давомида, ҳар доим ҳам футболчиларнинг тажрибасига ишонмаганман.Мен бу ҳикояни минг марта сўзлаб берганман: 16 ёшли Кларенс Зеедорф мен мураббийлик қилган “Аякс”да дебют қилган ва баьзида 30 ёшли футболчилардан тажрибалироқ кўринар эди. Яқинда Майкл Кэррик жароҳат олди. Афсусдаман, чунки у тажрибали футболчи. Футбол тажрибаси эмас, ҳаёт тажрибаси ҳам муҳим. Менинг иш усулим шулардан иборат”.


 
Шу сўзлар билан матбуот-анжумани ўз ниҳоясига етди, аммо тармоқларда баҳслар давом этади.


Жасур Асланов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика