Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  14 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади” News

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади”

Миланнинг “Интер” клуби учун А серия 1-даврасининг сўнгги тўрт ўйини омадсиз келди. Кетма-кет икки дуранг ва икки мағлубият бош мураббий Лучано Спалетти манзилига танқидларни кўпайтирди.

2-давра стартини ҳам “Интер” очко йўқотиш билан бошлади. Флоренцияда “Фиорентина” меҳмони бўлган миланлик футболчилар қўшимча дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди. 


“Бу ҳафта биз учун муаммоларга бой бўлди. Нагатомо тумовга чалинди, Раноккия эса ўзида оғриқ ҳис қилаётганига қарамай, тўп сурди. Жамоа тўпни жуда осон йўқотиб, ўзига-ўзи муаммо яратяпти. Ваҳоланки, бизда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бўлди. “Фиорентина” футболчилари ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган пайтда, биз бундан фойдалана олмадик”, — деб айтиб ўтди Спалетти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.


“Интер” бош мураббийи ўйин сифати борасидаги саволдан кейин чегарадан чиқишга мажбур бўлди ва овозини баландлатиб жавоб қайтарди:


“Шу каби саволлар жонимга тегди. Балки ўзингиз ечиниш хонасига кириб, ўйинчилар етарли даражада яхши ўйнамаётгани ҳақида айтарсиз-а? Мен ўзимни қиляпман, шунга қарамай, муаммоларимиз бор. Ҳаммага аёнки, бизга марказий ҳимоячи етишмаяпти. Фақат уйида ўтирадиган 80 ёшли онам ҳам ҳатто бу ҳақда билади. Биз эса боримиздан фойдаланишга мажбурмиз, бу баъзида қўл ҳам келяпти. Кадрлар етишмовчилиги борасидаги жавобим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ”. 


“Интер” навбатдаги турни 21 январь куни Римнинг “Рома” клубига қарши ўтказади. Томонларнинг Римда кечган 1-давра ўйинида миланлик футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришганди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика