Latest news

07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  0 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  3 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  11 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9

⚡️ Лучано “Напол”етти News

⚡️ Лучано “Напол”етти

Европада 2022/23 йилги мавсум кашфиёти ҳозирда “Наполи” бўлмоқда, десам ҳеч ким ҳайрон қолмаса керак.

Лучано Спалетти шогирдлар мавсумни шу қадар кўтаринки ўтказмоқдаки, бу каби ажойиб старт охирги марта Диего Марадона жамоада ўйнаганида юз берганди. Ҳатто, ғалабали серия бўйича 1986 йилги рекорд ҳам янгиланди.

“Наполи” барча мусобақаларда 12 ўйиндан бери рақибларни мағлуб этиб келмоқда. Умуман мавсум давомида 16 учрашувда 14 ғалаба ҳамда 2 дуранг қўлга киритилган. Неаполликлар А Серияда 29 очко билан етакчилик қилмоқда ва топ-5 лигалари жорий мавсумида мағлуб бўлмаган уч (“Реал” ҳамда ПСЖ) клубдан бири ҳисобланади.

Спалетти эса ўтган йил май ойида жамоани қабул қилиб олганди ва қисқа вақт ичида яхши таркибни шакллантира олди. 2021/22 йилги мавсум “Милан” ва “Интер”дан кейин Италия чемпионатида учинчи ўрин эгалланди. Янги мавсум бошланишидан олдин эса грузиялик Хвича Кварацхелия, ўтган мавсум А Серия тўпурарлари қаторида бўлган Жованни Симеоне, Ж.Корея ТЖ ҳимоячиси Ким Мин Чжэ, италиялик ҳужумчи Жакомо Распадори каби бир қатор юқори салоҳиятли футболчилар жамоага келиб қўшилди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади.

21 ёшли Хвича “Наполи”нинг етакчи футболчиларидан бири бўлиб турибди. У жамоа либосида 15 баҳсда қатнашиб, 7+6 натижа кўрсатмоқда. Кўпчилик Кварацхелияни “грузиялик Месси”, дея атамоқда, аммо унинг ўзи Криштиану Роналдуга мухлислик қилишини айтиб ўтган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи деярли ҳар ўйинда ўзини кўрсатмоқда. 


Диего Симеоненинг ўғли Жованни эса ЕЧЛдаги дастлабки 4 ўйинда 4 та гол урган отасидан кейинги илк аргентиналик футболчига айланди. У чемпионатда ҳам 6 ўйинда 2 та голни расмийлаштиришга эришди.

Дарвоқе, “аззурилар” Чемпионлар Лигасида “Ливерпуль”, “Аякс” ва “Рейнжерс” каби жиддий рақиблар бор гуруҳдан муддатидан олдин 1/8 финалга чиқишга эришди. Жамоа уларнинг барчасини мағлуб этди ва ҳозирда 15 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. Олдинда эса 1 ноябрга куни “Ливерпуль”га қарши “Энфилд”даги охирги тур баҳси кутмоқда. Эҳтимол, Спалетти барчаси ҳал бўлгани туфайли ушбу учрашувда захира футболчиларига имкон берар.

“Наполи”нинг ўйинларига тўхталсак, жамоа мавсум давомида ўтказилган 16 учрашувда 46 та гол урган (деярли ҳар ўйинда камида учтадан) ва 13 та гол ўтказиб юборган. 6 та баҳсда эса дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинган. Агар ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак, Спалетти бошқарувидаги жамоа 20 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Боз устига яна 6 та ўртоқлик учрашувида дуранг ва ғалабалар қайд этилган. Лучано Спалетти ўйинларда асосан ҳужумкор 4-3-3 ҳамда 4-3-2-1 схемаларидан фойдаланмоқда. Бу эса “Аякс” (4:2, 6:1), “Ливерпуль” (4:1), “Милан” (2:1), “Рома” (1:0) каби жиддий рақибларга қарши ўйинларда қўл келди.

Нима ҳалақит қилиши мумкин?

“Наполи” сафида бир қатор футболчилар ЖЧ-2022'да қатнашади. Орадаги оралиқ ва асосий таркиб аъзоларининг эҳтимолий жароҳати ёки мундиалдан кейинги чарчоқ жамоанинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Жумладан, бошланғич таркиб ўйинчиларидан қуйидагилар терма жамоадан чақирув олиши мумкин:

Ким Мин Чжэ – Ж.Корея терма жамоаси;

Матиас Оливера – Уругвай терма жамоаси;

Руй Мариу – Португалия терма жамоаси;

Андре Замбо-Ангисса – Гана терма жамоаси;

Петр Зелиньски – Польша терма жамоаси;

Танги Ндомбеле – Франция терма жамоаси;

Ирвинг Лосано – Мексика терма жамоаси;

Виктор Осимхен – Нигерия терма жамоаси.

*Эҳтимол, Жованни Симеоне ҳам бу рўйхатда бўлар, чунки, у охирги 2 мавсум ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва Аргентина ТЖ билан Қатардаги мундиалга бориш учун ҳақлилардан биридир.

Спалеттининг ютуқлари

63 ёшли мутахассис учун 2022/23 йилги мавсум энг эсда қоларлиси бўлиши мумкин. Таниқли мураббий Италиянинг бир қатор клубларида ишлаган бўлишига қарамай, ҳозиргача Скудеттони қўлга киритмаган. Энг ёрқин натижаси “Рома” билан қайд этилган. У римликлар билан 2 бор Италия Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган.

“Эмполи” билан

- “C” Серия ғолиблиги – 1995/1996;

- “C” Серия кубоги – 1995/96;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1996/97.

“Рома” билан

- Италия Кубоги – 2006/07, 2007/08;

- Италия Суперкубоги – 2007.

“Зенит” билан

- РПЛ ғолиблиги – 2010, 2011/2012;

- Россия Кубоги – 2009/2010;

- Россия Суперкубоги – 2011.

“Наполи”нинг ютуқлари

“Наполи” шу вақтгача Чемпионлар Лигасида (саралаш ва финал раунди) бу йилгиси билан бирга 10-маротаба қатнашмоқда. “Аззурилар”нинг энг яхши натижаси 1/8 финал ҳисобланади. Жамоа 2011/12 йилги мавсум ушбу босқичда “Челси”га, 2016/17 йилги мавсум “Реал”га ва 2019/20 йилги мавсум “Барселона”га имкониятни бой берган.

А Серия ғолиблиги эса охирги марта 32 йил олдин қўлга киритилган. Умуман “Наполи” ҳисобида 2 та Скудетто бор ва иккиси ҳам Диего Марадона (1984-1991 йилларда ўйнаган) даврига тўғри келади.

- “А” Серия ғолиблиги – 1986/87, 1989/90;

- “Б” Серия ғолиблиги – 1945/46, 1949/50;

- “C” Серия ғолиблиги – 2005/06;

- Италия Кубоги – 1961/62, 1975/76, 1986/87, 2011/12, 2013/14, 2019/20;

- Италия Суперкубоги – 1990, 2014;

- УEФА Кубоги – 1988/89.

ЖЧ-2022 стартигача кутаётган ўйинлар:

А Серия, 29 октябрь

18:00, “Наполи” – “Сассуоло”

ЕЧЛ, 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси

01:00, “Ливерпуль” – “Наполи”

А Серия, 5 ноябрь

22:00, “Аталанта” – “Наполи”

А Серия, 8 ноябрь

22:30, “Наполи” – “Эмполи”

А Серия, 12 ноябрь

19:00, “Наполи” – “Удинезе”

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика