Latest news

13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  42 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  102 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67

Лотар Маттеус: “Мухлисларнинг Лёвга бўлган ишончи йўқолди, энди у Германия ТЖни бошқаришга мос келмайди” News

Лотар Маттеус: “Мухлисларнинг Лёвга бўлган ишончи йўқолди, энди у Германия ТЖни бошқаришга мос келмайди”

“Бавария” собиқ аъзоси Лотар Маттеус Германия ТЖ устози Йоахим Лёвни танқид қилди.

“Агар Европа чемпионати ҳозирги таркибнинг савиясини ҳисобга олган ҳолда кутганимиздек ўтмаса, у ҳолда нафақат Лёв, балки қолишга қарор қилганларнинг барчаси кетишига тўғри келади. Улар юз бериши мумкин бўлган ҳолатларга жавоб беришлари лозим.

Испания билан 0:6 бошқа ҳолат, аммо агар умумий вазиятга баҳо берадиган бўлсангиз ёки жамоа ғалаба қозона олмаган учрашувлардаги сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларни эсласак, Лёв энди миллий терма жамоага мос келмаслигини тушунмоқдаман.

Бу 2016 ёки 2018 йиллардаги каби вазият эмас. Унинг дадил жавоблари: “Шунчаки менга қўйиб беринг, сизлар ҳеч нарсани тушунмайсиз!”. Кейин эса захира ўриндиғидаги бепарволик. Айниқса, Испанияга қарши учрашувда.

Мухлисларнинг ишончи йўқолди ва назаримда, Германия футбол ассоциацияси бунга эътиборсизлик билан қарамоқда. Йоахим Лёв юқори даражасига қайтишини хоҳлардим. У билан бирга немис футболи ҳам”, дейди Маттеус.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика