“Локомотив”нинг ўз майдонидаги ғалабали серияси тугади
09 aug 2013 15:24
News


“Локомотив”нинг ўз майдонидаги ғалабали серияси тугади
Тошкентнинг “Локомотив” клуби 14-турда ўз майдонида ҳамшаҳри “Бунёдкор” билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
"Темирйўлчилар” бу йилги мавсумда ўз майдонларида ўтказган 7та ўйинда 7та ғалабага эришишганди. “Қалдирғочлар” “Локомотив”нинг ўз майдонидаги ғалабали сериясига барҳам беришди. “Темирйўлчилар” ўтган йилги мавсум ўз уйида ўтказган охирги 7та ўйинда ҳам фақат ғалаба қозонишганди. Бундан келиб чиқадики “Локо” кетма-кет 14та ўйиндан сўнг биринчи марта ўз уйида уч очко ололмади.
Нарзулла Сайдуллаев
Нарзулла Сайдуллаев
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments