“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Наср” ғалаба қозонди
10 jan 2016 14:11
News
“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Наср” ғалаба қозонди
“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби “Ал Наср” БАА чемпионатида навбатдаги тур учрашувини ўтказди.
Сербиялик мураббий Иван Йованович шогирдлари бу тур сафарда “Эмирейтс” меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шуни айтиш жоиз, аввалига “Ал Наср” 0:2 ҳисобида ғалаба қозонаётганди, бироқ меҳмонлар танаффусдан сўнг учта тўп киритиб ҳисобни 3:2 кўринишга келтиришди ва шу тариқа қийинчилик билан зафар қучишди.
Аввалига жамоанинг франциялик легионери Жирес Кембо-Экоко ҳисобни 2:1 кўринишга келтирган бўлса, 70-дақиқада Салим Салиҳ ҳисобни тенглаштирди. 84-дақиқада эса Буркина Фасо фуқароси Жонатан Питройпа “Ал Наср”га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
“Локомотив”нинг ОЧЛ 1-турдаги рақиби “Ал Наср” БАА чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа 14 ўйиндан сўнг 28 очко тўплаган.
Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments