“Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади
18 feb 2018 16:06
News
“Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади
Жумладан, ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг ташкил этилди. Унда “Локомотив” жамоаси бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа администратори Бахтиёр Исмоилов, халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Сардор Акрамов ва матбуот котиби Зоҳирбек Акрамхонов иштирок этишди.

Митингда эртанги баҳсини жамоалар қандай рангдаги либосда ўтказишлари аниқлаб олинди. Унга кўра, “Локомотив” футболчилари “Зоб Аҳан” билан ўйинда майдонга қизил-яшил-яшил либосда чиқиб келишади. Жамоамиз дарвозабони эса қора-қора-қора либосда ҳаракат қилади.
Рақиб жамоа эса оқ-оқ-оқ рангдаги формада майдонга тушади. “Зоб Аҳан” дарвозабони эгнида тўлиқ кулранг либос бўлиши аниқлаб олинди.
Таъкидлаб ўтамиз, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” беллашуви эртага Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 17:30.

Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments