Latest news

23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  3 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  1 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  27 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1

«Локомотив» янги мавсумга тайёргарликни 10 декабрда бошлайди News

«Локомотив» янги мавсумга тайёргарликни 10 декабрда бошлайди

Олий Лига-2013ни иккинчи ўринда якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси янги – 2014 йилги мавсумга тайёргарликни 10 декабрдан бошлайди.
Бу ҳақда клуб спорт директори Равшан Муқимов 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Муқимовнинг сўзларига кўра, янги мавсумга тайёргарлик 10 декабрь куни бошланадаи ва 25 декабргача Тошкентда давом этади. Ушбу йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шундан сўнг, январь ойида БААда, февралда Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган. Олий Лига-2014 баҳслари бошлангуни қадар «Локомотив» 14-15та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайловнинг сўзларига кўра, мавсум ўртасида жароҳат олган ҳужумчи Фарҳод Тожиев ҳозирда Германияда даволамноқда, январдан эса умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Садриддин Абдуллаевнинг аҳволи эса нисбатан жиддий бўлиб, шу кунларда Германияга жўнаб кетади ва тахминан апрелда таркибга қайтади.

Фузайловнинг қўшимча қилишича, жамоа яқинда «Бунёдкор»дан олинган Лутфулла Тўраевдан ташқари, таркибни бошқа футболчилар ҳам тўлдириш режаси бор. Жумладан, таркибга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор. Жамоага кимлар келиши ва кимлар кетиши яқин ўн кунда маълум бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика