Latest news

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

"Локомотив" учун бугун финал ёки салом Про лига News

"Локомотив" учун бугун финал ёки салом Про лига

Coca Cola Суперлига баҳслари ўзининг қайноқ палласида. Кимдир медаллар учун, яна кимдир жон сақлаш илинжида. Ҳар бир учрашувнинг қиймати ўта юқори.

"Локомотив" бугун 22-тур доирасида Тошкентнинг бошқа бир клуби "Олимпик"ка қарши майдонга чиқади. Эҳтимолий жиҳатдан ўйин мезбонлар учун финал мақомига эга. Қуйида мазкур учрашув олдидан фикрлашамиз. 

Lokomotiv

Mpako Etame Jerom - 4'

Superliga. Round 22

17/10/2022, 18:30

2
:
1
Finished

Olympic

Otabek Juraqoziyev - 65', Temur Mamasidiqov - 75'

45'
90'
4'  Mpako Etame Jerom
4'  Ivan Nagaev
46'  Ivan Nagaev (Mumin Meliev)
50'  Gulyamkhkhaydar Gulyamov
67'  Maruf Jumaev (Javokhir Alijonov)
67'  Islom Rashidkhanov (Nurmuhammad Toshpulatov)
82'  Manuchehr Safarov (Алишер Салимов)
86'  Hurshidbek Mukhtarov
90'  Hurshidbek Mukhtarov (Anvar Alijonov)
46'  Alisher Odilov (Temur Mamasidiqov)
46'  Abubakrrizo Turdaliev (Mukhammadaziz Ibrohimov)
65'  Otabek Juraqoziyev
65'  Dostonbek Tursunov (Jaloliddin Sodiqov)
75'  Temur Mamasidiqov
80'  Pulatxodja Xoldorxonov (Mukhammadali Giyasov)
86'  Otabek Juraqoziyev (Farruh Muxtorov)


КЎП ДУРАНГ ҚАЙД ЭТГАН, АММО КАМ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАГАН "ОЛИМПИК"

Негизини олимпия терма жамоаси аъзолари ташкил этадиган "Олимпик" ёш футболчилар билан Суперлиганинг барча клубларига яхшигина муаммо туғдира оляпти. Тимур Кападзе таъбири билан айтганда футболчилар яхши тажриба тўплашяпти. Натижаларга тўхталсак, жамоа бу мавсум Суперлигада энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлиб турибди. Шу кунгача ўтказилган 21 учрашувнинг 13тасида рақиблари билан муроса кўчасини танлади. 4 бор мағлубиятга учради. Бу Суперлигадаги энг яхши тўртинчи натижа бўлиб турибди. Иккинчи даврада бу кўрсаткич 5тани ташкил қилмоқда, 2та ғалаба, 1та мағлубият. Кападзе шогирдлари сўнгги 3та турни бир ҳил 1:1 ҳисобида якунлади. 10-ўринда кетаётган "Олимпик" мавсумни турнир жадвали ўрталарида якунлаши мумкин. Чунки 7,8,9 ўринда кетаётган жамоалар билан ўртадаги тафовут катта эмас, 1-2 очко. "Олимпик"дан кейинги ўринларда кетаётган "Локомотив" ва "Сурхон" билан 5 очко фарқ бор. Бугун жамоа мағлубиятга учраса, рақиблари нисбатан яқинлашиб олади. Ғалаба эса ўрнини янада яхшилаб олиш имконини беради.


"Олимпик"нинг кейинги рақиблари қуйидагилар.  Биринчи даврада улар билан кечган 5та учрашувда 5 очко ишлашни уддасидан чиққан. 

"Навбаҳор" (сафарда)

"Металлург" (уйда)

АГМК (сафарда)

"Насаф" (уйда)



ПРО ЛИГА ТОМОН КЕТАЁТГАН "ЛОКОМОТИВ" 

"Локомотив"нинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Аввалги мақолаларимда айтганман. Клуб натижаларни яхшилаш, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун мураббийни алмаштиради. Аммо "Локо"да бунинг акси кузатилмоқда. "Темирйўлчилар"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 7та ўйинга етган. Турнир жадвалида 11-ўринда кетяпти. Хафли худуд остонасида турибди. "Сурхон" билан очколар тенг, "Қўқон-1912" билан 2 очко ажратиб турибди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сервер Жепаров жамоаси бугун ғалаба қозониши шарт. Борди-ю, "Сурхон" ёки "Қўқон-1912" бу турда ғалабага эришган тақдирда аҳвол янада оғирлашади. "Қутқарувчи" вазифасини Жепаровнинг ўзи бажаришига кўзим етмаяпти. 

"Локомотив"нинг кейинги турлардаги рақибларига назар соламиз.

"Пахтакор" (меҳмонда)

"Навбаҳор" (уйда)

"Сўғдиёна" (сафарда)

"Металлург" (уйда)

Кўриниб турибдики, қолган 4та учрашувдан 3таси кучли бешликдан жой олган жамоаларга қарши бўлиб ўтади. "Локомотив" учун осон бўлмаган палла. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоа юқоридаги 4та жамоадан бор-йўғи 1 очко олган, холос. 


БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН 


Coca-Cola Суперлига. 9-тур
ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ 0:3
16 май 2022 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00

Голлар: Жером Этаме 17, - 0:1 (Нурмуҳаммад Тошпўлатов). Жером Этаме 20, - 0:2, Диёр Туропов пенальти 80, - 0:3.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Эдита Мирабидова
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов, 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 19.Достонбек Турсунов, 23.Абдурауф Бўриев, 28.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (17.Жалолиддин Содиқов, 90+2), 37.Алишер Одилов (9.Темур Мамасидиқов, 73), 44.Шаҳзод Тоиров (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 62), 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Даврон Анваров (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 46).
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 10.Фарруҳ Мухторов, 20.Диёрбек Ортиқбоев.

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Ислом Қобилов, 4.Дилшод Комилов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 66), 7.Диёр Туропов (98.Маъруф Жумаев, 87), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 11.Кахи Махарадзе, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (9.Жавоҳир Алижонов, 87), 19.Жером Этаме (18.Али Абдураҳмонов, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (27.Ислом Рашидхонов, 49), 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нартадиев, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Шерзод Комилов.

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов (37), Дилшод Комилов (44), Нурмуҳаммад Тошпўлатов (55).

 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика