Latest news

14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  0 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  1 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  1 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  65 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  11 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7

"Локомотив" тарихидаги тўпурарларни биласизми ёхуд Санжар Шоаҳмедов 6-ўринга кўтарилиб олди News

"Локомотив" тарихидаги тўпурарларни биласизми ёхуд Санжар Шоаҳмедов 6-ўринга кўтарилиб олди

Якунига етаётган мавсумни юқори кайфиятда ўтказган иқтидорли ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов қисқа фурсатда "Локо" мухлислари меҳрини қозонди.

У ўзининг тезкор ўйини, абжир хатти-ҳаракатлари ҳамда бир-биридан чиройли голлари орқали "темирйўлчилар" кўнглини забт этди.

Санжар Шоаҳмедов ҳозирда 14та гол билан олий лига тўпурарлари сафида бормоқда. Ва бу кўрсаткичи билан ярим ҳимоячи "Локомотив" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Биринчи ўриндаги футболчи кимлигини биласизми? Бизнингча, кўпчилик дарҳол топган бўлса керак, бу - Марсель Идиатуллин. Ўз вақтида "Локо" сафида ажойиб ўйинларни ўтказган Идиатулин 42та гол уришга муваффақ бўлган. Ва у "Локомотив"нинг шу пайтгача энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Айни пайтда Марсель Идиатуллин "Локомотив" футбол мактабида ишламоқда ва 1997 йилда туғилган футболчилар мураббийи ҳисобланади.



Ундан кейинги ўринни эса 30та гол билан Фарҳод Тожиев эгаллаб турибди. Жорий мавсумни асосан ўринбосарлари таркибида ўтказган Иван Нагаев ҳозирча 17та гол урган ва учинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи-бешинчи ўринларни эса бир хил 16та гол билан Олим Навкаров ва Зайниддин Тожиев банд қилиб туришибди. Айтиб ўтганимиздек, Санжар Шоамеҳдов олтинчи ўринда келяпти ва унинг ҳисобида 14та гол бор. Дарвоқе, тўпурарлик бобида Санжарни изма-из таъқиб этиб келаётган ҳужумчи Марат Бикмаев ҳисобида ҳозирча 13та гол мавжуд.

"Локомотив" таркибида камида ўнта ва ундан кўп гол урган футболчилар орасида тўрт нафар футболчи ҳозир ҳам "темирйўлчилар" сафида фаолиятни давом эттиришмоқда. Булар - Иван Нагаев, Марат Бикмаев, Санжар Шомеҳдов ва Ислом Тўхтахўжаев. Тўхтахўжаев шу кунгача "қизиллар" таркибида 11 марта тўп киритишнинг уддасидан чиққан.



Қуйида "Локомотив" тарихидаги 15та энг яхши тўпурарни келтириб ўтамиз:

1. Марсель Идиатуллин - 42 гол
2. Фарҳод Тожиев - 30
3. Иван Нагаев - 17
4. Олим Навкаров - 16
5. Зайниддин Тожиев - 16
6. Санжар Шоаҳмедов - 14
7. Музаффар Умрзоқов - 13
8. Марат Бикмаев - 13
9. Акмал Холматов - 12
10. Ислом Тўхтахўжаев - 11
11. Азиз Ҳайдаров - 11
12. Виктор Клишин - 10
13. Ойбек Усмонхўжаев - 10
14. Садриддин Абдуллаев - 9
15. Равшан Бозоров - 9


Изоҳ: Бу ерда фақат олий лигадаги голлар инобатга олинган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика