Latest news

22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  1 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  3 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Вазген Манасян вафот этди News

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Вазген Манасян вафот этди

Тожикистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи, Тошкентнинг "Локомотив", шунингдек Яйпаннинг "Турон" жамоаларида фаолият олиб борган Вазген Игнатович Манасян вафот этди.

Вазген Манасян 1980-1992 йиллар мобайнида Душанбенинг "Помир" жамоасида тўп тепган. Бу вақт оралиғида клуб сафида 425 та ўйинда майдонга тушиб, 123 та гол урган. 1986 йилда СССР биринчи лигасида 27 та гол урган ва "Комсомолец Таджикистана" газетасининг "Ўқ отаётган бутсалар" совринига эга чиққан.

1992 йилда Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйин ўтказган. 

2011, 2013, 2018-2019 йилларда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида мураббий сифатида ишлаган. 2011 йилги мавсумда "Локомотив" билан биринчи лига чемпиони бўлган ва жамоани Олий лигага чиқишида муносиб ҳисса қўшган. 

2013-2015 йилларда Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаган. 

Маълум вақт Яйпаннинг "Турон" жамоасида ҳам фаолият олиб борган. 

Сайтимиз таҳририяти Вазген Игнатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига ўз таъзиясини билдиради. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика