Latest news

19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  0 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  2 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  6 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  5 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади News

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида «Локомотив» клуби плеймекери Садриддин Абдуллаев жароҳати боис майдонга тушмаяпти.
Ундан олдинроқ эса жамоамиз тўпурари бўлиб турган Фарҳод Тожиев ҳам оёғидан олган жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ушбу икки футболининг сафдан чиқиши темирйўлчилар ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни йўқотди. Натижада «Локомотив» муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бермоқда. Жамоа шифокори Аброр Пирриев билан уюштирган суҳбатимиз айнан Садриддин Абдуллаевнингн жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши хусусида бўлди.

- Садриддин Абдуллаевнинг «Насаф» билан ўйинда олган жароҳатидан кейин ўтказилган тиббий кўрик натижалари тизза бўғимининг жиддий жароҳатланганлигини кўрсатди, - деди биз билан суҳбатда жамоа шифокори. – Тизза бўғимининг биратула крестсимон бойлам, мениск ҳамда ички ёнлама бойламларининг «букет» жароҳати Садриддин операция столига ётишини англатарди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни Фарҳод Тожиевнинг ортидан Германия клиникасига юборишга қарор қилишди. 9 октябрь куни Германияга жўнаб кетган Абдуллаев операция муолажаларини муваффақиятли ўтказиб 15 октябрда Тошкентга қайтиб келди.

- Операция муваффақиятли ўтган бўлса, яқин орада Абдуллаев майдонга қайтиши мумкинми?

- Бироз муддат ўтгач, ноябрь ойида Садриддин яна Германияга қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун бориб келади. Ўша ерда маьлум реабилитация тадбирлари қилинади ҳамда кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган муолажа ва реабилитация чора-тадбирлари режаси белгиланади. Агар барчаси режага асосан олиб борилса Абдуллаев яна 5 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

- Жамоамиз тўпурари Фарҳод Тожиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Биласиз, кичик Тожиев ўша «Бунёдкор» билан бўлган кубок ўйинида олган жароҳатидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижалари унинг болдир-товон бўғимининг лат ейиши ва бўғим бойламларининг қисман узилганлигини кўрсатди. Маълум муддат танаффусдан кейин олиб борилган даволаш муолажалари натижасида Фарҳоднинг болдир-товон бўғимидаги яхшиланиш жараёни узоққа чўзилаётгани ҳамда кутилган натижани беравермаганлиги сабабли раҳбарият билан келишган ҳолда уни хорижда хирургик муолажа йўли билан даволашни лозим топдик ва футболчи Германияга юборилди. Фарҳод сентябрь ойида болдир-товон бўғимида қилинган хирургик муолажадан сўнг Германиядан қайтиб келди ва ноябрда у ҳам реабилитация учун қайта немис клиникасига йўл олади. Ҳаммаси режадагидек кетса, тахминан 2 ойлардан сўнг Фарҳоднинг сафга қайтиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика