Latest news

18:42"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"  1 18:02Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  1 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  15 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  44 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  12 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  4 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  28 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   41 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  186 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  287 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   18

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади News

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

8 март куни Ўзбекистон Супекубогини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби, ўз шаънига мақтов ва қувватловларни эшитиш билан бирга, номақбул эътирозларни ҳам қабул қилишига тўғри келди.

Холислик принципларини унута ёзган айрим матбуот ва телевидение ходимлари вазиятга бир томонлама қараб, жамоанинг “Пахтакор” устидан қозонган ёрқин ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилишини тарғиб қилишмоқда.

Асосий сабаб сифатида, Жасур Хасановнинг (катта) Суперкубок уйини пайтида майдонга туширилгани кўрсатилиб, гўёки Локомотив ПФЛ қоидаларга зид иш тутгандей бўлиб, матбуот ва ТВ дастурлари орқали танқид остига олинди.

Клуб раҳбарияти ва мутасаддилари вазиятни ўрганиб, қуйидаги мурожаат билан чиқишга қарор қилишди. Жасур Хасанов (катта) ўтган йили Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида қизил карточка билан жазоланиб, бир расмий ўйиндан четлатилган. ПФЛ регламентига кўра, Кубок ўйинларида жазоланган футболчининг, жазо муддати фақат Кубок ва Чемпионат ўйинларига таъсир қилади. Бу дегани Хасановнинг Суперкубок ўйинига майдонга туширилгани ПФЛ қонун – қоидаларига зинҳор зид эмас ва ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўла олмайди. Супекубок ўйинлари катта шоу сифатида ўтказилиб, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортиришга қаратилган.

Бундан ташқари агар ўйинчи жазога тортилган бўлса, бу ҳақда ПФЛ раҳбарияти ва маъмурлари хабардор бўлишади ва таркиб белгиланган пайтда, огоҳлантириши бор футболчилар ҳақида клуб расмийларига маълумотнома юборишади. Таъкидлаш жоизки, бу каби огоҳлантириш хати, “Локомотив” клубига келиб тушмаган. Бундан ташқари “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби Суперкубок ўтказилишидан 2-3 кун аввал, ПФЛ-га мурожаат қилиб, барча ўйинчилар рўйхатини регламент қоидалари асосида тасдиқлатиб, Хасанов борасида ҳам ойдинлик киритишган. Умум хулосалардан келиб чиқиб, Жасур Хасановнинг Суперкубок баҳсида иштирок этиши, Федерация қоидалари ва ПФЛ регламентига зид эмаслиги аниқланган ва масаланинг эътирозли жиҳатларига якун қўйилган.

Қўшимча ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, рақиб жамоаси раҳбарияти ва мураббийи рухсати билан ўйинчилар таркибга киритилмайди ва таркибдан олинмайди ҳам, бунинг учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва унинг қошида иш юритаётган Профессионал Футбол Лигаси мутасаддилари мавжуд.

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларини эртага, 12 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Чемпионатининг биринч туридан жой олган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўйинда кутиб қолади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика