Latest news

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  1 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  6 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  138 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

"Локомотив" Қаршидан йирик ғалаба билан қайтмоқда News

"Локомотив" Қаршидан йирик ғалаба билан қайтмоқда

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги марказий баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Олий лига, 15-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент) 2:5
10 август. Қарши. “Марказий” стадион.
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи
: А. Абдуллаев (Тошкент).

Голлар
: Фарҳод Тожиев (13, ассистент - Жасур Ҳасанов), Дилшод Раҳматуллаев (28), Илҳом Шомуродов (39, ассистент- Мақсуд Каримов), Александр Гейнрих (45, 50 ҳар иккаласига ҳам ассистент- Жасур Ҳасанов), Кенжа Тўраев (75, ассистент - Фарруҳ Сайфиев), Садриддин Абдуллаев (86).

"Насаф"
: Элдор Суюнов (Михаил Наумов, 35), Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қораев, Мақсуд Каримов (Алишер Юсупов, 47), Шерзод Аъзамов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев, Илҳом Юнусов, Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродов (Азамат Алланиёзов, 64).
Захира
: Михаил Наумов, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Игорь Таран, Ҳамза Каримов, Одилбек Ҳамробеков, Азамат Алланиёзов.

"Локомотив"
: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев (Бобур Йўлдошев, 66), Шавкат Муллажонов, Салим Мустафоев, Иброҳим Рахимов, Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Фозил Мусаев (Садриддин Абдуллаев, 74), Жасур Ҳасанов (каттаси), Александр Гейнрих,  Фарҳод Тожиев.
Захира
: Темур Жўраев, Бобур Йўлдошев, Садриддин Абдуллаев, Иван Нагаев, Саҳоб Жўраев, Артём Филиппосян, Алишер Шоғуломов.

Огоҳлантиришлар
: Фарҳод Тожиев (13), Салим Мустафоев (90).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Вадим Абрамов жамоаси Қаршидан йирик ғалаба билан қайтмоқда.


90`
Ўйиннинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` Ўйин тақдири ҳал бўлди. Қолган дақиқалар шунчаки вақтни ўтказиш учун...

86` ГООООООЛ! Садриддин Абдуллаев! АЖОЙИБ ГОЛ!!!!
Михаил Наумов тўпни муштлари билан уриб юборди. Жарима майдончаси чизиғи олдида турган Садриддин Абдуллаев ўзининг кучли зарбаси билан тўпни ажойиб тарзда дарвозага "тиқиб" қўйди. Бу голни кўриш керак!

83`
Ўйин асосан майдон марказига яқин жойда кечмоқда.

81`
"Локомотив" жамоаси асосий эътиборини ҳимояга қаратмоқда. Иван Нагаев ва Гейнрих эса олдинда ўз имкониятларини кутишмоқда.

79` Кенжа Тўраев!!!!
Ажойиб зарба дарвозага аниқ бормади.

77`
Александр Гейнрихнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

75` ГООООООООЛ! Кенжа Тўраев! Фарруҳ Сайфиевнинг қанотдан етказиб берган тўпини Кенжа Тўраев дарвозага жойлаб қўйди, 2:4.

74`
Фозил Мусаев ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.

72`
Энди "Локомотив" жамоаси футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилади.

70`
Ўйин темпи сезиларли даражада тушиб кетди.

68`
Кенжа Тўраев жарима майдончаси ичига кириб йиқилди. Лекин Равшан Эрматов бу вазиятда ҳам пенальти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади.

66`
"Локомотив" таркибида ўзгариш. Ислом Тўхтахўжаев ўрнига Бобур Йўлдошев тушди.

66`
"Насаф" имкониятлардан унумли фойдалана олмаяпти. Артур Геворкян сўнгги паллада тўпни рақибига олдириб қўйди.

64`
Илҳом Шомуродов ўрнига Азамат Алланиёзов туширилди.

62`
Ўйинда тўхталиш юзага келди. Илҳом Шомуродов жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

60`
Шерзод Аъзамовнинг йўллаган кучли зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтмоқда.

59`
Ўйин анча секинлашди. "Локомотив" тўпни ўзида сақлаб туриб, вазиятни юмшатмоқда.

57`
Артур Геворкян яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади.

56`
Кенжа Тўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

55`
Ташаббус тўлиқлигича "темирйўлчилар" қўлига ўтган.

53`
"Локомотив"нинг ҳужумлари гол билан якунланишда давом этмоқда.

51` "Локомотив" жамоаси таркибида ўзгариш
: Фарҳод Тожиев ўрнига Иван Нагаев туширилди.

50` ГОООООООЛ! Александр Гейнрих! Жасур Ҳасановнинг ерлатиб узатган тўпига Саша аниқ зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди.

49`
Фарруҳ Сайфиевнинг ноаниқ паси мезбонлар ҳужумини узиб қўйди.

48`
Рўзиқул Бердиев уч ҳимоячи билан ўйнамоқда. Артур Геворкян ўртага кўчди. Унинг ўрнини Алишер Юсупов тўлдиради.

47` "Насаф" таркибида ўзгариш
: Мақсуд Каримов ўрнига Алишер Юсупов туширилди.

46`
Иккинчи бўлим бошланди.

Статистикани Зиёдулла Сафаров тайёрлади.

Биринчи бўлим статистикаси
:
Дарвоза томон зарбалар
: 10 - 6
Аниқ зарбалар
: 2-5
Бурчак тўплари
: 4-6
Ўйиндан ташқари ҳолат
: 0-2
Қоида бузилиши
: 2-5
Огоҳлантиришлар
: 0-1


Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45+4` Биринчи бўлим голларга бой бўлмоқда.

45+3` ГООООООООООООЛ! Александр Гейнрих! Саша жарима майдончаси ичидан Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол этди, 1:3.

45+2`
Артур Геворкян Кенжа Тўраевни қулай вазиятга чиқариб юборди. Лекин Кенжа тўпга етиб кела олмади.

45`
Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
"Насаф" бир дақиқа ичида иккита голли вазиятдан фойдалана олмади.

44` УҲҲҲҲҲ! Фарруҳ Сайфиев!!!! Артур Геворкян!!!!! Кетма-кет хавфли ҳужумлар! Кўплаб вазиятлар ва имкониятлар кўкка совурилмоқда.

44` Ажойиб баҳс!

43` Александр Гейнрих! Қанотдан паслатиб узатиб берилган тўпга Саша оёғини қўйса гол эди. Лекин сўнгги вазифтда Шерзод Аъзамов хавфни баратараф этди.


41` "Локомотив" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин самарасиз.

Учрашувда ҳисоб қисқарди. "Насаф" чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Мақсуд Каримовнинг ташлаб берган тўпини Шомуродов боши билан Нестеров дарвозасига киритди, 1:2.

39` ГОООООООООЛ! Илҳом Шомуродов!


38`
"Локомотив" позицион ҳужум ташкил этишга уринмоқда.

36` Мезбонлар сафида ўзгариш
: Михаил Наумов Элдор Суюнов ўрнига майдонга тушди.

35` "Насаф"да катта йўқотиш. Элдор Суюнов учрашувни давом эттира олмайди.

34`
Элдор Суюновга ҳам шифокорлар ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиқиб келишди.

33`
Артур Геворкян жароҳат олиб майдонда ётибди.

31`
Меҳмонлар бугун қарши ҳужумларда жуда аниқлик билан ҳаракат қилишмоқда. Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев, Лутфулла Тўраев ва Фозил Мусаев каби футболчилар яхши ўйин кўрсатишмоқда.

30`
"Насаф" футболчилари ўзларини бироз йўқотиб қўйишгандек.

28` ГООООООООООООЛ! Дилшод Раҳматулаев! "Локомотив" ажойиб ҳужумни ташкил этди. Дилшод Раҳматуллаев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва иккинчи уринишда тўпни бўш қолган дарвозага йўллади, 0:2.


26`
Учрашувда тўхталиш юзага келди.

24`
Элдор Суюнов Тожиев билан бўлган тўқнашувдан кейин майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

23` УҲҲҲҲҲ! Фарҳод Тожиев!!! Қандай имконият?????
Ажойиб ҳужум. Тожиев Суюнов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва йиқилди. Лекин Эрматов бу вазиятда ҳам пенальти белгиламади. Фарҳод Тожиев иккинчи голни ҳам киритиши мумкин эди.

22`
"Локомотив" ҳимоячилари бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилишди ва хавфни қайтаришга эришишди.

21`
"Насаф" босимни кучайтирмоқда. Учинчи бурчак тўпи.

20`
Шуҳрат Муҳаммадиев - Артур Геворкян - Илҳом Юнусов - Кенжа Тўраев - Илҳом Юнусов комбинацияси чиройли кўриниш олди. Юнусовнинг тепган зарбасини Нестеров томоша қилиб қолди. Лекин тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

19`
Ҳар иккала жамоалар ҳам чиройли футбол намойиш этишмоқда.

18`
Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов эгаллаб олди.

17`
Илҳом Юнусов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Равшан Эрматов эса бу вазиятга пенальти белгилаш керак деб ҳисобламади.

15`
Мезбонлар тўп назоратини ўз қўлларига олишди.

14`
"Локомотив" сўнгги дақиқаларда ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва ўз ниятига эришди.

13` ГООООООООЛ! Фарҳод Тожиев! Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Фарҳод Тожиев деярли икки метр масофадан осонликча дарвозани ишғол этди, 0:1.


11`
Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотда рақиб футболчиларини бирин-кетин алдаб ўтишдан чарчамаяпти.  

10`
Ўйин темпи юқори. Стадионга ташриф буюрган мухлислар учрашувни завқланиб томоша қилишмоқда.

9`
"Локомотив" ҳам мезбонлар ҳимоясидаги хатодан юзага келган хавфли вазиятни собир этди. Жасур Ҳасановнинг қанотдан етказиб берган тўпини ҳимоячи бартараф этди.

8` Хавфли зарба! Артур Геворкян! Игнатий Нестеров!

7`
Кенжа Тўраев меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакилларини анча шошириб қўймоқда.

6` УҲҲҲҲ! Хавфли вазиятлар ёмғири!
"Насаф" иккинчи бурчак тўпини амалга оширди. Лекин ҳимоячилар бу ерда яхши ҳаракат қилишди. Эркин Бойдуллаевнинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

5`
"Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми узилиб қолди. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун очиқ футбол кўрсатишмоқчи эканликлари кўриниб турибди.

4`
Александр Гейнрих жамоасининг тезкор қарши ҳужумини бошлаганди. Лекин "темирйўлчилар" ҳужуми якунига етмай қолди.

3` Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар посбони Игнатий Нестеров хавфни бартараф этди. Ўйин анча шиддатли бошланмоқда.

2` Илк бурчак тўпи. Мезбонлар тепишади.

1` Учрашув бошланди! Демак биз ҳам бошладик...


Жамоалар ниҳоят майдонга чиқиб келишди.

Жамоалар ҳалигача майдонга чиқишганича йўқ.

Яқин дақиқалар ичида жамоалар майдонга чиқиб келишади.

Бугун шунингдек ҳар иккала жамоанинг посбонлари Элдор Суюнов ҳамда Игнатий Нестеров ўртасидаги дуэл ҳам бўлиб ўтади. Терма жамоа дарвозабонлари бир-бирларига қарши.

Александр Гейнрих асосий таркибда. Иван Нагаев эса захира ўриндиғида ўйинни бошлайди.

Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда. Ҳозиргача 8 мингга яқин ишқибозлар стадионга келишган.

Жамоалар таркиби аниқ бўлди.

"Насаф"
: Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қораев, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев, Илҳом Юнусов, Кенжа Тўраев, Илҳом Шомуродов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Салим Мустафоев, Иброҳим Рахимов, Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов (каттаси), Александр Гейнрих,  Фарҳод Тожиев.


Ўйин бошланишига бир соатдан сал кўпроқ вақт қолмоқда.

Мухлислар стадионга ташрифни бошлаб юборишган.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблар ҳали эълон қилинганича йўқ.

Бугунги учрашувни "СА" ўқувчиларига шарҳлаб борадиган камина меҳмонлар кийиниш хонасини кўздан кечирмоқда:-)

Чемпионат тўпурарлари баҳсида етакчилик қилаётган Артур Геворкяннинг либоси тайёр




Учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари ҳам стадионга етиб келишди

"Насаф" жамоаси кийиниш хонаси


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 15-турининг марказий беллашуви Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилмоқда. Чемпионлик пойгасида иштирок этаётган ушбу иккала жамоанинг ўзаро баҳслари жуда қизғин кечиши кутилмоқда. Бу учрашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида репортаж олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 19:30да бошланади.


Фото: Сардор Нуров.
Онлайн шарҳда: Шаҳбоз Беғамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика