Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди News

"Локомотив" ўринбосарлари биринчи давранинг қолган бешта ўйинида ғалаба қозонишга ваъда беришди

Ёшлар лигасида қатнашаётган "Локомотив" ўринбосарларининг бу йилги иштирокини зўр деб бўлмайди.
Ёшларимиз ортда қолган 10та тур натижаларига кўра, 11 очко билан 12-ўринда боришяпти. Жамоа учта учрашувда ғалаба қозонган бўлса, икки бор дуранг ўйнади ва беш марта мағлубиятга учради.

Айниқса, ўринбосарларимизнинг ўз майдонида энди бу йил олий лигага чиққан "Қўқон-1912"га мағлуб бўлиши кўпчиликка алам қилди. Негаки ёшларимиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб кейинчалик иккита тўп ўтказиб юборишди. Натижада орадан кўп ўтмай, "Локомотив" ПФК раҳбарияти ўринбосарлар жамоаси билан учрашиб, ўзига хос йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов олиб боришди. Йиғилишда шунингдек, ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи Руслан Аҳмедхонов, катта мураббий Константин Кузнецов, мураббий Вадим Валицкий ҳамда "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаб директори Эркин Саидов иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўз олиб, ўринбосарларимиз кўрсатаётган натижалар клуб раҳбариятини умуман қониқтирмаётганини айтиб ўтди. "Жамоамиз ўринбосарлари олдига қўйилган мақсад битта: яхши ўйин кўрсатган ҳолда асосий таркиб бош мураббийи эътиборини қозониш ҳамда асосий таркибга ўтиш. Бунинг учун футболчида характер шаклланиши лозим. Бизнинг ёшлар жамоамизда эса мана шундай характер кўзга ташланмаяпти", - дея таъкидлади. Т.Акрамов.
Йиғилиш давомида ўринбосарлар таркибида тўп тепаётган бир нечта футболчига клуб раҳбарияти томонидан жиддий эътирозлар бўлди. Хусусан жамоа сардори ва ҳужумчиси Темур Усмоновнинг гол ура олмаётгани (ваҳоланки, у ёшлар терма жамоамизга номзод ҳисобланади), ярим ҳимоячи Хумоюн Абдуалимовнинг мураббийларга гап қайтараётгани, Орифхўжа Абдухолиқовнинг эса доим нимадандир айб топиши (у гол уриши учун вақт етмаётган экан) кескин танқид остига олинди.

Тўлабек Акрамов футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида тўхталиб, бу борада ҳам жиддий ишлаш кераклигини айтди. "Ёшлар жамоамизда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас. Футболчилар тез чарчаб қолишяпти. Демак, футбол мактабимиз мураббийлари бунга етарлича эътибор беришмаяпти. Футболчи жамоавий машғулотдан ташқари индивидуал тарзда ҳам ишлаши, ўз танасини доим чиниқтириб бориши лозим. Қайсидир футболчи бундан кейин машғулотга кеч қолса ёки узрсиз сабабга кўра келмаса, клуб томонидан жаримага тортилади. Ёшларимизда аввало жамоавий характерни шакллантириш лозим, шундагина улардан ижобий натижани кутсак бўлади" - дейди Т.Акрамов.

Йиғилишда "Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусов ҳам сўзга чиқиб, ўринбосарларимиз намойиш этаётган ўйин борасида ўз фикрларини баён этишди. Асосий эътироз барибир футболчиларнинг ўзига бориб тақалди. Маълумки, биринчи давра тугашига яна бешта тур қолди. "Локомотив" ўринбосарлари қолган ўйинларни сафарда "Бухоро", "Шўртан" ва "Машъал", уйда эса "Қизилқум" ҳамда "Навбаҳор"га ўтказишади. Футболчиларимиз мана шу ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонишга ваъда беришди. Берилган ваъдани бажариш масъулияти эса ўринбосарлар жамоаси мураббийлар штабига юклатилди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика