Latest news

22:51"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  22 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2

"Локомотив" олти нафар футболчи билан хайрлашди News

"Локомотив" олти нафар футболчи билан хайрлашди

Ушбу мавсум ниҳоясига етиб, "Локомотив" жамоаси вакиллари ҳам қишки таътилга чиққанидан хабарингиз бор. Ҳозирги пайтда клуб мураббийлар штаби янги мавсумга тайёргарлик режаси устида иш олиб бормоқда.

Албатта, мавсумлар оралиғида ҳар бир клубда таркиб билан боғлиқ ўзгаришлар рўй беради. Жамоалар баъзи футболчилар билан хайрлашиб, улар ўрнини бошқа ўйинчилар билан тўлдиради. Бугун "Локомотив" ПФК олти нафар футболчи билан дўстона, илиқ тарзда хайрлашди. 

Булар - дарвозабон Жавоҳир Илёсов, ҳимоячилар - Шуҳрат Муҳаммадиев, Хуршид Мухторов, ярим ҳимоячилар - Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ҳамда ҳужумчи Марат Бикмаев. 

Жамоадаги ушбу ўзгаришлар ҳақида "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов шундай деди: 

"Авваламбор клубимизни тарк этган футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Гарчи бу мавсум Суперлигада 7-ўринни қўлга киритган бўлсак-да, жамоадаги барча бор кучи билан меҳнат қилиб, юқори ўринлар учун охиригача кураш олиб бордик. Фақат баъзи ўйинлардаги омадсизлик ва бошқа сабаблар туфайли очко йўқотдик".

"Ҳа, бугун асосий таркибнинг олти нафар футболчиси билан хайрлашдик. Бу футболчиларнинг ҳар бирига клуб ривожига ўз ҳиссасини қўшгани учун раҳмат айтиб қоламан. Лекин эндиликда бошқа йўлдан боришни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, U-21 жамоамиздан бир нечта футболчи асосий таркибда ўйнашга тайёр. Шу боис келаси йил кўпроқ ёшларга ва ўз тарбияланувчиларимизга эътибор бериш ҳақида бош қотиряпмиз. Янги мавсум жамоамиз таркибида бир қанча ёшлар тўп тепади, биз эса уларга катта футболда ўз ўринларини топиб кетишда қўлдан келганча ёрдам берамиз. "Локомотив"да таркиб ўзгаргани билан мақсад ва вазифалар ўзгармайди".

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика