Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади News

"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади

22 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашуви бўлиб ўтади.

"Локомотив" учун ниҳоятда муҳим бўлган баҳс "Локомотив" стадионида ўтказилади ва 18:00да бошланади. Эртага, яъни 21 апрель куни эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилади. 

"Локомотив" стадиони матбуот анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади. Бунда дастлаб "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Жосе Луис Пандо ҳамда жамоанинг бир нафар футболчиси саволларга жавоб қайтаради.

Соат 16:20дан бошлаб эса "Локомотив" устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қилади. Мазкур матбуот анжуманига спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этиб қоламиз. 

Эртага шунингдек, ҳар икки жамоа "Локомотив" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. "Локомотив" иштирокидаги машғулот соат 16:45да, "Ал Иттиҳод" машғулоти соат 18:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика