Latest news

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  19

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда? News

“Локомотив” – “Насаф” ўйини олдидан Рауф Инилеев қандай фикрда?

Бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Тошкентда “Локомотив” – “Насаф”ни қабул қилади.

Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг илк тўқгашувида қаршиликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Хўш, бу сафар кимнинг омади чопаркин? Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеевдан мазкур учрашув олдидан фикрларини сўрадик. 

- Аввало яқиндагина бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Ўйин қизиқарли ва шиддатга бой тарзда кечди. “Темирйўлчилар” таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Бу эса уларнинг имкониятини ўйиндан олдин бироз оширганди. Аммо нисбатан ёш таркибга эга бўлган “Пахтакор” ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмасликка уриниши турган гап эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Биринчи голда “Локо” дарвозани бироз қалтис харакат қилди. Гарчанд у тўпни қайтаришга борини бермасин барибир дарвоза тўри ишғол этилди. Шундан сўнг “шерлар” асосий эътиборини ҳимояга қаратган холда, қарши ҳужум тактикаси остида харакат қилди. Натижада улар яна гол уришга эришди. 

- “Пахтакор”дан учралган мағлубият “темирйўлчилар”нинг чемпионликка бўлган имкониятини бироз бўлсада пасайтириб юборди. Эндиликда улар асосий эътиборини Кубок ўйинларига қаратса ажаб эмас. Лекин бугун “Насаф” билан учрашув ҳам осон бўлмайди. Қаршиликлар қандай ҳимояланишни билади. Улар биринчи навбатда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликка харакат қилиши аниқ. Қизиқарли ўйин бўлишини таҳмин қиляпман. Қаршиликларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 55 фоизга баҳолаган бўлардим. 

- Дарвоқе, ярим финалдаги яна бир жуфтлик – “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви ҳам қизиқарли ва кескин ўтади деб ўйла йман. 

- Ўзбекистон Кубогининг бу йилги соҳиби қайси жамоа бўлишини ҳозирдан айтиш бироз мушкул. Адашмасам финал ноябрь ойининг сўнгги кунларида бўлади. Унгача жамоаларнинг холати турлича бўлади – дейди Рауф Талгатович. 

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика