Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  9 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  27 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун дуранг бўлса керак" News

“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун дуранг бўлса керак"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан олдин сайтимиз ходимларининг фикрини беришда давом этамиз.
"Орадан роппа-роса икки йил ўтиб бу икки жамоа яна миллий чемпионатимизнинг 2-турида, боз устига Тошкентда тўқнаш келишяпти. Икки йил аввал "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Носир Отақўзиев томонидан киритилган ягона гол қаршиликларга муҳим уч очкони тақдим этган эди. Аммо ҳозир вазият ўзгарган.

Бугунги "Локо"ни икки йил аввалгиси билан таққослаб бўлмайди. Айниқса, бу йил жамоа раҳбарияти таркибга Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев сингари тажрибали футболчиларни қўшиб олди. "Темирйўлчилар" бир ўқ билан икки қуённи уришди. Ўзлари кучайишди, асосий рақибни эса заифлаштиришди. Ўз ўрнида "Бунёдкор" ҳам худди шундай усулни "Пахтакор"га нисбатан қўллаган эди. "Локомотив" бош мураббийлигига Вадим Абрамовнинг тайинланиши ҳам Тошкент клуби фойдасига ишлайди.

Клуб раҳбарияти томонидан трансферларга жуда катта маблағ сарфланди. Бу пулларни оқлаш футболчи ва мураббийларга қолди. Энди "Насаф"га келсак, Рўзиқул Бердиев жамоаси ҳам бу йил ўз олдига юксак мақсадларни қўйиши тайин. Маблағ жиҳатдан Қарши жамоаси "Насаф"дан асло қолишмайди. Лекин чемпионлик унвони битта. Қолаверса, таркибини тўлалигича сақлаб қолган "Пахтакор" ҳам бу йил ўз сўзини айта бошлади.

Шахсий фикрим, бугунги "Локомотив" - "Насаф" ўйинида дуранг натижа қайд этилади. Икки кун ёққан ёмғир майдоннинг сифатига таъсир ўтказмаган. Ҳозир ёмғир тинган ва айни футбол ўйнайдиган об-ҳаво. Агар майдон эгалари бугун тезкор гол ура олишса, балки кичик ҳисобда ғалаба қозонишар. Кўрамиз, бу футбол... у айнан кутилмаган ҳолатлари билан ҳам қизиқ", - дейди Камолиддин Алимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика