Latest news

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди News

"Локомотив" мураббий танловида якуний қарорга келди

Хабарингиз бор, келаси мавсумни 21 январда ОЧЛ плей-офф доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши бошлайдиган “темирйўлчилар”да бош мураббий ўрни бўш турганди.

Самвел Бабаян Хитойга кетиши натижасида бўшаб қолган ўринга "Локомотив" раҳбарияти кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди.

Улуғбек Бақоев, Максим Шацких ҳамда жамоанинг собиқ мураббийлари Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодлари орасидан “темирйўлчилар” Бабаяндан аввал “Локо”ни бошқарган Андрей Фёдоров вариантига тўхталди.

Мирко Йеличич ва Андрей Фёдоров номзодларини жамоа футболчилари илгари суриб, раҳбариятдан шу икки мутахассисдан бирини танлашни сўрашган. Мирко Йеличич варианти ЎФАга маъқул келмаган. Чунки айни пайтда терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаётган мутахассисни клубга қўйиб юборишни ЎФА истамаган. Шу боисдан Андрей Фёдоровга аввал бўлгани каби жисмоний тайёргарлик бўйича Мирко Йеличич кўмаклаша олмайди.


Андрей Фёдоров эртага Ўзбекистонга қайтиб келиши ва шундан кейин клуб раҳбарияти билан учрашиб, сўнгра “Локо”да ишни қайта тиклаши кутилмоқда.

Rating: -131   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика