Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью News

"Локомотив" лагеридан қайноқ репортаж, Илёсов ва Ғуломов билан интервью

"Локомотив" португалиялик Микаэль Секейра бошчилигида Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари бугунги машғулотларни ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказди. Унда таклиф қилинган янги футболчилар, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар иштирок этишди. Мураббийлар штаби уларнинг ҳаракатини диққат билан кузатиб борди, Микаэль Секейра машғулот давомида кўрсатмалари билан шогирдларининг янада фаолроқ бўлишга чақирди. Айтиш мумкинки ҳар бир футболчи кўтаринки кайфиятда машқларни бажаришди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек испаниялик Дани Чабрера шуғулланди. Пойтахтдаги йиғин 28 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Шундан сўнг жамоа аъолари йиғиннинг иккинчи қисмини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади.

Навбатдаги кунги машғулотлар якунлангач дарвозабон Жавоҳир Илёсов ҳамда ярим ҳимоячи Ғулом Ҳайдар Ғуломов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

Жавоҳир Илёсов: "Эндиликда португал тилини ҳам ўрганишга ҳаракат қиламиз"

"Машғулотлар қизиқарли ўтмоқда. Мураббий янгилик олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Микаэль Секейра билан учинчи кун ишлаяпмиз ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Ўтган мавсум охирларидан бошлаб дарвозабонлар билан испаниялик мураббий ишламоқда. Унинг ўзига яраша қарашлари бор, Пётр Гизимчукнинг ўргатиш услуби бошқача. Фарқ қилиши табиий. Жамоамиз ҳеч қачон олдига пастки ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўймайди. Аввалги мавсумда бироз омадимиз келмади. Жорий йилда юқори натижа кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Дарвоза чизиғида рақобат яхши шаклланган. Дейлик Нестеров жамоани тарк этганидан кейин Рустам Нортожиев билан асосий таркиб учун рақобатлашдик. Мураббийни тушунишда таржимондан фойдаланмоқдамиз. Португал тилини ҳам ўрганамиз",- дейди Илёсов.


Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Кучлилар ичида инсон ўзи ҳам кучли бўлиб боради"


"Йиғинни бошланиши ёмон эмас. Биринчи кундан фаол тарзда машқларни бажаришга киришдик. Бу ерга келишидан олдин шуғулланиш учун алоҳида дастур юборганди. Шу асосида уйда машқларни олиб бордик. Машғулотлар кўпроқ майдонда тўп билан ўтказилмоқда. "Локомотив" ҳар доим совринли ўринлар учун курашади, мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Бундай жамоага келгандан сўнг икки ҳисса куч билан ўйнашга тўғри келади. Фақат бу ерда эмас ҳар бир жамоада ҳаракат қиласиз, лекин барибир мазкур клубда босим бор. Кучлилар билан бирга юрса инсон ўзи ҳам шунга қараб интилади",- дейди Ғуломов.


Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:



Фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика