Latest news

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий News

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий

"Локо"нинг БАА пойхати Абу Дабига келганига уч кун бўлди.

Кеча икки маҳал майдонда шуғулланган "темирйўлчилар"нинг бугунги иш тартиби бироз бошқача кечди. 

Футболчилар дастлаб тушгача назарий машғулотда иштирок этишди. Бунда жамоа бош мураббийи футболчиларнинг машғулотдаги ҳаракатларини видеоёзув орқали кўрсатиб берди. Хатолар айтилди ва уларни тўғрилаш йўллари кўрсатилди. Шуни айтиш лозим, ҳимояланувчилар ва ҳужум қилувчилар учун иккита алоҳида назарий дарс ташкил этилди.


Кечки пайт жамоа аъзолари дастлаб тренажёр залида шуғулланиб, сўнгра майдонга чиқишди. Майдондаги машқлар тўп билан ишлаш ва тактик тўғри ўйнашга қаратилди. "Локо" эртага икки маҳал майдонда шуғулланади. Мураббийларнинг айтишича, эртанги машғулот бирмунча қийин бўлади.


Абу Дабида йиғин ўтказаётган "Локомотив" таркибида уч нафар дарвозабон шуғулланяпти. Булар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов ва Рустам Нартажиев. 

Айтиш мумкинки, тажрибали дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук қўл остида ҳар учала дарвозабон ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар давомида маҳоратли Нестеров ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишмоқда.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика