Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  43 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор News

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор

Бугун "Локомотив" янги йил ҳисобидан дастлабки хориж йиғинини ўтказиш мақсадида БАА пойтахти Абу Дабига етиб келди.

"Marriott" меҳмонхонасига жойлашган "темирйўлчилар" кечки пайт меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот олиб боришди. Машғулотда "Локо" билан ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этди. 

Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив"да жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий иш бошлади. Бундан буён жамоанинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қозоғистонлик мураббий Александр Шатских зиммасига юклатилади.

 

Александр Анатольевич 1974 йилда туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳужумчи сифатида тўп тепган ва Қозоғистоннинг бир нечта клубларида ўйнаган. У 2009 йил футболни тугатиб, шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келяпти. 

Жамоа машғулотида янгилардан якунига етган мавсумни "Сурхон"да ўтказган Абдулазиз Юсупов билан черногориялик легионер Славко Дамьянович ҳам иштирок этди. Ҳар икки футболчи клуб билан шартнома имзолади.

 

Маълумот учун, Абдулазиз Юсупов 1993 йил туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. 2013 йил олий лигадаги илк мавсумини "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи шундан сўнг "Андижон", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Сурхон" клубларида фаолият олиб борди. Юсупов ўтган мавсум термизликлар сафида Суперлига баҳсларида 8та гол уришга эришди.

 

Черногориялик Славко Дамьянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг "Морнар Бар", "Сутеска Никсич", "Будучность Подгорица", Сербиянинг "Спартак", "Баска", Венгриянинг "Бекешаба-1912" ҳамда Жанубий Африка Республикасининг "Бидвест" клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "Локо" билан шартнома имзолади.


Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика