Latest news

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади News

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди, "Локомотив" киберфутболчиси Осиё ўйинларидаги синов мусобақасида иштирок этади.

Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ўз фаолиятини янада профессионал тарзда ташкил этиш ва халқаро стандартлар талабига мослашиш мақсадида бир қатор ташкилий ўзгаришларни амалга оширди. Эндиликда ташкилот Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси деб номланади.

Ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётган ташкилот ўз низомини қайта кўриб чиқиб, унда белгиланган мақсад ва вазифаларига ўзгартиришлар киритган ҳамда фаолият кўламини янада кенгайтирган.

6 август куни федерация янги ном билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ташкилотга Ўзбекистонда электрон ўйинлар, компьютер спорти ва киберфутболни ривожлантириш ҳамда республика ҳудудида турнирларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, федерация ушбу йўналишдаги мураббий ва киберспортчиларни тайёрлаш бўйича ҳам ваколатли муассаса сифатида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси фаолияти давомида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг виртуал спорт турларига оид қарорлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этади.

Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда бошланадиган Осиё ўйинларида электрон спорт йўналиши бўйича мусобақа тажриба-синов тариқасида илк марта ўтказилади. Унда Электрон компьютер спорти федерацияси аъзоси, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси кибератлети Санжар Усмонов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Маълумот учун, 2022 йилги Осиё ўйинларида киберспорт расман мусобақа дастуридан ўрин олади ва унда киберспортчилар медаллар учун кураш олиб борадилар.

Яқин йиллар ичида эса спортнинг бу тури Олимпиада дастурига ҳам киритилиши мумкин.

Rating: -102   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика