Latest news

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  1 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов News

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни дамда бошқа жамоалар каби иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа машғулотларни ўз базасида олиб бормоқда. Яқинда “темирйўлчилар” олий лига вакили “Бухоро” билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Клуб матбуот котиби Отабек Эшмаматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бир нечта хорижлик футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бундан бир неча кун олдин туркманистонлик 22 ёшли ҳужумчи Арслонмурод Омонов жамоа мураббийлари ихтиёрига етиб келганди. Шунингдек у билан бирга яна молдавиялик ва россиялик бўлган легионер ўйинчилар ҳам айни пайтда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчилардир. Футбол агентлари мураббийлар штабига узоқ хорижлик футболчиларни ҳам тавсия қилишган. Айни пайтда клуб уларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Шу боис яқин орада “Локомотив” таркибида яна янги номларни учратсак ажаб эмас.

Маҳаллий футболчилардан “Пахтакор” билан хайрлашишга улгурган ҳимоячи Илҳом Суюнов бугунги кунда Ҳаким Фузайлов олиб бораётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан ташқари биринчи даврада Гулистонда ижара асосида ўйнаган Иброҳим Раҳимов ҳам "Локомотив"га қайтиб келган.

Биринчи даврада рақобт туфайли захирада қолиб кетган айрим ўйинчиларни жамоа бошқа клубларга ижарага беришни ўйлаб турибди.   

“Локомотив”нинг яқин орадаги режалари ҳусусида айтадиган бўлсак, 26 июль куни “темирйўлчилар” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика