Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  1 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  20 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди News

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди

"Темирйўлчилар"ни чемпионатнинг қолган 4 ўйинида Мирко Еличич бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Кеча бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги "Локомотив" – "Олимпик" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Сервер Жепаров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

"Локомотив" кеча жуда муҳим беллашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу эса клуб раҳбариятининг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлди.

Суперлига баҳсларининг қолган 4 та турига асосий жамоамизни таниқли ва тажрибали мутахассис Мирко Еличич бошқаради. Австралиялик мураббий илтимосига биноан Денис Коростиченко ҳам мураббийлар штабига қайтиб, Еличичга яқиндан ёрдам беради. 

Жамоамизга қолган тўрт ўйинда фақат ва фақат омад тилаймиз! Бизни олдинда "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва "Металлург" билан кечадиган қийин учрашувлар кутмоқда, лекин таслим бўлиш йўқ. "Локомотив" Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиши учун охиригача курашади", – дейилади клуб расмий хабарида.



Маълумот учун, Тошкент клуби 22 турдан кейин 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 11-ўринда боряпти.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика