Latest news

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди News

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди

Ҳасанов сафардаги икки ўйинни қўйиб юборади.

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинининг 90-дақиқасида австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямс майдондан четлатган Жасур Ҳасанов чемпионлар лигасининг навбатдаги икки ўйинида жамоага ёрдам бера олмайди. ОФК тартиб-интизом қўмитаси мана шундай қарор чиқарди.

Ўйиннинг 89-дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, “Локомотив” футболчилари учрашувни тезроқ давом эттириш ҳаракатига тушишди. Жасур Ҳасанов бу йўлда тўпни майдон марказига тезроқ олиб келишни истади, Фаҳад Ал-Муваллад эса тўпни беришни хоҳламади, натижада икки ўртада келишмовчилик юзага келди. Ҳакам вазиятни чигаллаштиришни истамай, ҳар икки футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Чемпионлар лигасидаги навбатдаги икки турни “Локомотив” сафарда “Ал-Иттиход” ҳамда Эроннинг “Фулад Сепахон” клубларига қарши ўтказади. Улар мос равишда 1 ҳамда 15 март саналарига тайин қилинган. Кўрсатилган тўғридан-тўғри қизил карточка сабаб Жасур Ҳасанов март ойидаги халқаро ўйинларда иштирок этмайди. 4-тур 6 апрель санасига белгиланган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика