Latest news

00:06Ўртоқлик ўйини. Боливия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:0 (онлайн ҳисоб)  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  0 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  5 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  5 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  49 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5

“Локомотив” жамоаси 12 июль куни Минскка йўл олади News

“Локомотив” жамоаси 12 июль куни Минскка йўл олади

5 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказган «Локомотив» 12 июлга қадар кичик таътилга чиққан.

12 июль куни “темирйўлчилар” "Локомотив" спорт мажмуасида жойлашган меҳмонхонада йиғилади ва шу куни кечки пайт Беларусь пойтахти Минск шаҳрига ўқув-машғулот йиғинини олиб бориш учун учиб кетадилар.

Йиғин давомида “Локо” футболчилари Минск шаҳрининг иккита жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Дастлабки ўйин 16 июль куни “Динамо” (Минск) билан кечса, иккинчи беллашув 19 июлда “Крумкачи” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Бош мураббий Андрей Микляевнинг хабар беришича, ушбу учрашувларда жамоа таркибида бир нечта янги футболчилар синаб кўрилади ва мураббийлар штабига маъқул келса улар билан шартнома имзоланади.

Маълумот учун, Беларусь чемпионати худди биздаги каби баҳорнинг бошларида старт олган ва биринчи давра ўйинлари ўз нихоясига етди. Турнир жадвалида “Динамо” (Минск) учинчи, “Крумкачи” эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика