Latest news

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  7 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

"Локомотив": Идиатуллиндан Кападзегача News

"Локомотив": Идиатуллиндан Кападзегача

Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” ўз майдонида олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини ўтказди.

ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “темрйўлчилар” “Олмалиқ”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, мазкур учрашувда учинчи голга муаллифлик қилган Тимур Кападзе “Локомотив”нинг олий лигадаги 450-голини рақиб дарвозасига киритди. Бу ўйингача 2004 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келаётган “Локомотив” рақиблар дарвозасига 447та тўп киритганди.

Кечаги баҳсда Мўйдин Мамазулумов ҳисобни очган бўлса, Олег Зотеев ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди. Кейинчалик “Локо” сардори Тимур Кападзе жамоасининг учинчи тўпини киритди. Ва ўйинга якуний нуқтани Марат Бикмаев қўйди – 4:1. Шундай қилиб “Локомотив”нинг олий лигада урган голлари сони 451тага етди ва Кападзе 450-гол муаллифи бўлди.

Қуйида “Локомотив”нинг олий лигадаги юбилей голларини келтириб ўтамиз:

1-гол. Марсель Идиатуллин (2004 йил)
50-гол. Марсель Идиатуллин (2005 йил)
100-гол. Ўлмас Икромов (2006 йил)
150-гол. Ильнур Хазигалиев (2008 йил)
200-гол. Музаффар Умрзоқов (2009 йил)
250-гол. Зайниддин Тожиев (2012 йил)
300-гол. Фарҳод Тожиев (2013 йил)
350-гол. Иван Нагаев (2014 йил)
400-гол. Дамир Кояшевич (2015 йил)
450-гол. Тимур Кападзе (2015 йил)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика