Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани News

"Локомотив" ҳимояси, кубок ўйинларига бўлган мақсад, Жасур Жалолиддинов ҳақида - Отабек Ғуломхўжаев иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон Кубогининг 1-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Шиддатли, курашларга бой ўйин бўлди. Рақибларнинг шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Чемпионатнинг бошида жамоанинг ўйини ўхшамади. Кейинчалик кетма-кет икки ғалабани қўлга киритди. Жамоа аста-секин олдинги ҳолатига қайтаётганлиги кўриниб турибди. Ўйинга яхши тайёрландик. Ўзимиз вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан кейин қўпол хатога йўл қўйдик.

- Кубок ўйинларида жамоанинг олдига қандайдир вазифа қўйилганми?
- Имкон қадар олдинроққа бориш. Минимал вазифамиз - гуруҳдан чиқиш. Плей-оффда қанча кўп ютсак, шунча яхши. Бу ўзимизга ҳам фойдали.

- Футболчиларга мотивация етишмаётгандек. Жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйинида темп кўринмади.
- Бу энди ички муҳитга ҳам боғлиқ. Таркибимизда яхши футболчилар жуда кўп. Улар орқали ўйинни йўлга қўйиб олиш керак. Умуман олганда таркибдаги кўплаб ёшлар менинг қўл остимда тарбия топган. Улар мени ҳали ҳам ёшликдаги мураббийи, ўзини ёш бола деб ҳисобламоқда. Қаердадир бироз қаттиқ гапирсангиз, хафа бўлиб олишади. Шу ўйинларда чемпионатда ўйнамаётган футболчиларга имконият берилмоқда. Карим ҳам, Жамшид ҳам ўйнади. Улар ҳам таркибда рақобат қилиши, шаклланиши керак. Агарда уларнинг ўйинлари ўхшаганида балки, навбатдаги ўйинларда асосий таркибда бўлиши мумкин эди. Бироқ уларнинг ўйинлари мени хайрон қолдирди. Лекин уларни айбламайман. Улар асосан ёшлар жамоамиз таркибида ўйнашаётганди. Қачон асосий таркибда тушганини ҳам эслай олмайман. Биринчи бўлимда рақибларнинг ҳужумларига туриб беришимиз керак эди. Ҳужумларни иккинчи бўлимга олиб қўйгандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ бундан фойдалана олмадик. Ёш болаларча қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячилар, дарвозабон ҳам хатолар қилишди. Жавоҳирни ҳам қачон асосий таркибга қўйганимни эслай олмайман. Иккинчи гол ҳам бизнинг хато эвазига кириб кетди. Усмонали ярим қадам ташлаганида тўп бизники бўларди. Йўқ. Ундай бўлмади. Тажриба етишмаяпти.

- Жасур Жалолиддиновга нимадир етишмаяпти. "Локомотив" каби топ-жамоалар келганида айнан у ўйинни ўз қўлига олиши керак эмасми?
- Жасур ҳаракат қилмоқда. Аммо у "Локо"да фақатгина машғулот қилди, ўйинларда қатнашгани ҳам йўқ, имконият ҳам беришмади. "Тамбов"да ҳам шундай бўлди. Жасурни тарафини ҳам олавермайман. Аммо унинг бошидан ўтганини мен биламан. Уни чуқурликдан олиб чиқиш керак. Барчамиз уни эзаверсак қандай бўларкин? Унинг олдида Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор эди. Жасур секин-секин ўзига келиб олади. Бу борада у билан гаплашиб олганман. У ҳамма гапларни айтган. Ҳа, унинг етакчилик қобилияти бор. Аммо Жалолиддиновнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Ҳали 19га ҳам тўлмади.

- Голлар ҳақида. Асосан стандартлардан гол урилмоқда. Демак, ҳужумчиларда муаммолар бор.
- Бу борада ҳам ишлаш керак. Дониёр Абдуманноповнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига қарши ҳужумга ўтиб кетдик ва пенальти ишладик. Унгача ҳам яхши, ўйланган комбинацияларимизни амалга ошираётгандик. Ўтган 4 кун давомида фақатгина дарвоза ёнида машғулот ўтказдик. Машғулотда барча гол уради. Аммо шуни ўйинга олиб чиқа олмаяпмиз. Менимча бу омадга ҳам боғлиқ.

- Сўнгги лахзаларда қизғанчиқлик қилишаётгандек.
- Ундай бўлмаяпти. Агарда шундай бўлса, мен футболчиларга танбех бераман. Месси ҳам сўнгги ўйинларда кўп алдамоқда, аммо пас ҳам беради. Футболчилар учинчи зонага кирганда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Аммо жарима майдончаси ичида пас ўйнаган футболчиларни жуда ёмон кўраман. Зич ҳимоядан ўтиш учун узоқдан зарба ёки индивидуал маҳорат керак бўлади. Бугунги "Локо"нинг ҳимоясидан ўтиш учун эса пас эмас, индивидуал жиҳатдан юқори сифатга эга бўлган футболчилар керак эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика