Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди" News

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди"

Кеча футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тури 2-куни доирасида АГМК - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди.

Футзал ўйинларида деярли кузатилмайдиган 0:0 ҳисоби қайд этилган баҳсдан кейин "Локомотив" футзалчиси Жамолиддин Нормирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни барча кутди. Турнинг марказий ўйини, принципиал рақиблар, турнир жадвалида пешқадамлик учун курашаётган жамоалар... Ўйин жанговар ўтиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Тўп учун кураш жуда қаттиқ кечди. Шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. Ўйинга юқори кайфиятда тайёрлангандик. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўтган турда АГМКга мағлуб бўлгандик. Бундан яхши ҳулосалар чиқариб, жавоб ўйинида ғалаба қозонмоқчи бўлгандик.

Ўйин давомида нафақат бизда, балки, АГМКда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Икки томонга ҳам гол борасида омад етишмади. Учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам икки томоннинг бири гол уриши мумкин бўлганди. АГМКнинг навбатдаги ўйинларига омад тилайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугунги ўйинда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман.

Ўйиннинг қийин ўтишини билардик. Баъзи жамоадошларимиз жароҳат олган, айримлари касал бўлиб қолганди. Улар тезроқ сафга қайтишса, албатта, нур устига аъло нур бўларди.

- Футзалдаги фаолиятингиз давомида бирор марта 0:0 ҳисобига дуч келганмисиз?

- Футболда бу ҳисоб одатий. Футзалда эса деярли кўрмайсиз. Балки бўлгандир. Аммо эслай олмадим. Балки бундай ҳисоб бўлмагандир. Фаолиятим анчагина катта муддатни ташкил қилади. Бир ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ўйинни сўнгги йилларда чемпионатдаги энг яхши ўйин деса бўладими?

- Бунга мухлислар баҳо бергани яхшироқ. Биз баҳо берсак ноўрин бўлиб қолиши мумкин. Аммо фикримча, ўйин кутилганидан-да қизиқарли кечди, деб бемалол айта оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда бугунги ўйинда дарвозабонлар бошқа бўлганида ҳисоб қанақа бўлиши мумкин эди?

- Улар нима сабабдан миллий терманинг посбонлари эканлигини кўрсатиб қўйишди. Баҳсда дарвозабонларга гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Элибоев ва Рустам Умаров ким аслида ким эканлигини исботлашди. Айта оламанки, агарда баҳсда дарвозаларни бошқа посбонлар қўриқлаганида бундай ҳисоб бўлмасди. Албатта, олдиндан ҳисобни айтиб бўлмасди. Аммо бошқа посбонлар бўлганида бундай босимли ўйинда хато қилиши ва гол ўтказиб юбориши ҳеч гап эмасди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика