"Локомотив" футболчиси икки ўйинга дисквалификация қилинди
30 apr 2015 14:07
News
"Локомотив" футболчиси икки ўйинга дисквалификация қилинди
Тошкент, 30 апрель - Ёшлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Динамо" - "Локомотив" баҳсининг иккинчи таймида "темирйўлчилар" аъзоси Сардор Аҳмадалиев қизил карточка олиб майдондан четлатилганди.
Бугун ПФЛ расмий сайтида Тартиб-интизом қўмитасининг қарори чиқди ва унга кўра, Аҳмадалиев иккита ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди. Ҳозирча иккита ўйиннинг биттаси ўтиб бўлди, яъни Сардор "Пахтакор" ўринбосарлари билан кечган учрашувда иштирок этмади. Бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" билан баҳсда ҳам у майдонга туша олмайди. "Локомотив" ўринбосарлари 8-турда "Андижон"ни қабул қилишади. Мана шу ўйинга келиб Сардор Аҳмадалиев тўп тепиш имкониятига эга бўлади.
Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments