Latest news

20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  50 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  35 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8

“Локомотив” эртага оқ-қизил либосда ўйнайди News

“Локомотив” эртага оқ-қизил либосда ўйнайди

“Ал-Иттиход” – “Локомотив” беллашуви олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Унда клублар қандай либосларда учрашувни ўтказиш борасида ўзаро келишиб олишди.

“Локомотив” уй учрашувини қизил рангли футболка ҳамда оқ рангли шортикда ўтказганди. Эртанги беллашувда эса шунинг аксини кўрамиз. Оқ рангли футболка, қизил рангдаги шортикда футболчиларимиз тўп суришади. “Ал-Иттиход” эса устидаги футболкани ўзгартирмади. “Қирол Абдуллоҳ” стадионида улар одатдагидек сариқ-қора рангли либосда ҳаракат қилишади. Ўзгаришни шортик ҳамда гетрада кўриш мумкин. Тошкентда қора рангли шортик ҳамда гетраларда майдонга чиқиб келган футболчилар, эртага оқ рангли кийимлардан фойдаланишади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 22:30 (маҳаллий вақтда 20:30)да бошланади.

1 март, 2016. “Қирол Абдуллоҳ” стадиони.
АЛ-ИТТИХОД (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон)
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Ли Жунг Ми, Сонг Бонгкэун (барчаси Ж. Кореядан), Заид Тамир Муҳамад (Ироқ).
Назоратчи: Али Муҳаммад Саид (БАА).
Инспектор: Давлатманд Исломов (Тожикистон).




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика