Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

"Локомотив" Дубайга жўнаб кетди News

"Локомотив" Дубайга жўнаб кетди

“Локомотив” ҳориждаги иккинчи йиғинда иштирок этиш учун бугун тонгда Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Биринчи ҳориж йиғини ҳам Амирликларнинг шу шаҳрида ташкил этилганди.

15 февраль санасига қадар давом этадиган сафар давомида мураббийлар штаби 5 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштиришган. Рақиблар номи билан тез орада таништириб ўтамиз.

Биринчи йиғинда “Ja Jebel Ali”дан қўним топган делегациямиз, бу сафар  Ажмандаги “Kempinski hotel”да истиқомат қилади. 13 февраль куни миллий терма жамоадан чақирув қоғози олган 6 нафар футболчи, шу куни Дубайга етиб келадиган терма жамоа делегациясига қўшилади.

Олимпия терма жамоаси сафида бўлгани учун биринчи йиғинда Икром Алибоев иштирок эта олмаганди. Шунингдек, Иван Нагаев, Салим Мустафоев каби йигитлар мураббийлар ихтиёрига кечроқ етиб боришганди. Айни пайтда Нагаев ҳамда ҳимоячи Бобур Йўлдошев Тошкентда – шифокорлар назоратида бўлиб туришибди. Алибоев ҳамда Мустафоев эса йиғинни тўлиқ ўтказишади. Ёшлар жамоаси посбони Рустам Нортожиев биринчи йиғинда синовдан ўтган бўлса, энди бошқа бир ёш дарвозабон – Сарвар Каримовга мана шундай имконият берилади.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов
Сарвар Каримов

Ҳимоячилар:
Хуршид Мухторов
Шерзод Файзиев
Сергей Прохоров
Салим Мустафоев
Неманья Яничич
Ислом Тўхтахўжаев
Олег Зотеев

Ярим ҳимоячилар:
Сардор Мирзаев
Садриддин Абдуллаев
Сервер Жепаров
Қувондиқ Рўзиев
Тимур Кападзе
Санжар Шоаҳмедов
Жасур Ҳасанов Ж.
Жасур Ҳасанов О.
Кахи Махарадзе
Икром Алибоев

Ҳужумчилар:
Дониёр Усмонов
Темурхўжа Абдухолиқов
Марат Бикмаев
Ненад Иняц

Мураббийлар штаби:
Андрей Микляев – мураббий
Мирко Йеличич – мураббий
Пётр Гизимчук – дарвозабонлар мураббийи
Аброр Пирриев – шифокор
Александр Волошин – массажчи
Гурген Исраелян – массажчи
Улуғбек Усмонхўжаев – маъмур
Равшан Акбаров – тасвирчи
Бахтиёр Исмоилов – халқаро бўлим

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика