Latest news

12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  6 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4

“Локомотив” Дубайда. Бешинчи кун. Олимпиячиларга мухлислик куни News

“Локомотив” Дубайда. Бешинчи кун. Олимпиячиларга мухлислик куни

Миллий чемпионат доирасида бир-бирларига рақиблик қиладиган футболчилар майдон ташқарисида яхши муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилишади.

Қолаверса уларни битта жамоа – Ўзбекистон терма жамоаси бир бутун қилиб бирлаштиради.

Дубайдаги бешинчи тонг Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйин тафсилотларини муҳокама қилиш билан бошланди. Машғулот пайтида йигитлар мураббий кўрсатмалари билан овора бўлсалар, қолган пайтларда ўйин муҳокамаси биринчи планга чиқиб қолганди.


Январнинг 13-санаси Дубайда бироз салқин келди. Тонг ва кунботарда ҳаво ҳарорати одатдагидан пастроқ эди. Бу ҳолат машғулот жараёнларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказганлигини айтишимиз керак. Бу футбол ўйнаш учун идеал ҳаво бўлиб туюлди.

Одатдагидан фарқли равишда кечки назарияни бош мураббий эмас, жамоа шифокори Аброр Пирриев ўтказди. Қизиқарли сухбат жараёнида футболдаги жароҳатлар, улардан сақланиш усуллари, жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнлари ҳақида сўз борди. Мана шу ерда футболчилар кечки овқатдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинни қаерда томоша қилишни келишиб олишди.


Терма жамоа билан бирга бўлиб турган “Локомотив” вакили Икром Алибоев Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштмади. Унга балки келгуси ўйинларда имконият тақдим этилар. Табиийки, футболчи 2016 йилги йиғинларда иштирок этмаяпти. У жамоа сафига қайтгунига қадар “Локомотив” икки нафар ярим ҳимоя вакили билан шартнома тузиб улгурганди. Улардан бири грузиялик Кахи Махарадзе.

“Жамоа алмаштирганим борасида ҳар ким турлича фикрлар билдиряпти. Кимдир буни оқласа, яна кимдир у ёқдан бу ёққа ўтиб юриш яхши эмаслигини таъкидлаяпти. Лекин биласизми, мен ўзим тўғри деб билган ишни қиламан”, – дейди Махарадзе. – “Локомотив” ярим ҳимоясидаги рақобатнинг кучли экани мени ташвишга солмайди, курашишдан қўрқмайман. Ўз устимда ва машғулотларда бор кучим билан меҳнат қилиш менинг вазифам. Қолганини мураббийлар ҳал қилишади”.


Бир жамоадан бошқасига қўшилиш биласизки осон иш эмас. Янги муҳит, янги мураббий, бошқача талаб ва машғулотлар. Бу хусусда Кахи қуйидагича фикр билдирди: “Албатта, мураббийлар бошқа-бошқа бўлганидан кейин машғулотлар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Бироқ бу билан қайси биринидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳар икки клубда ҳам ишлар яхши йўлга қўйилган. Умид қиламанки, бу йил ҳам яхши натижаларга эришамиз”.


Эртага “Локомотив” футболчилари ўйиноли машғулотда иштирок этишади. “Темирйўлчилар”ни 15 январь куни “Ал-Аҳли” кутаётганидан сиз аллақачон хабардорсиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика